АсосийЖамият

Тошкентда бир сутка ичида иккинчи Mercedes-Benz автобусида ёнғин чиқди

Кеча Юнусобод туманида ҳам худди шу русумдаги автобус ёниб кетганди.

'Тошкентда бир сутка ичида иккинчи Mercedes-Benz автобусида ёнғин чиқди'ning rasmi

19 декабрь куни тушга яқин Тошкент шаҳрининг Янги Сергели ва Қипчоқ кўчалари чорраҳасида 132-йўналишда ҳаракатланадиган Mercedes-Benz автобусида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, хабар соат 11:51 да келиб тушган, воқеа жойига иккита ёнғин-қутқарув экипаж жўнатилган. Улар соат 11:55 да етиб борган ва ёнғин соат 11:57 да ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида қурбонлар йўқ, дейилади хабарда.

Бу бир суткадан камроқ вақт ичида содир бўлган иккинчи шундай ҳодисадир. Чоршанба куни кечқурун ҳам Юнусобод туманида 169-йўналишда ҳаракатланаётган Mercedes-Benz автобусида ёнғин содир бўлганди. "Тошшаҳартрансхизмат"нинг хабар беришича, бунга қисқа туташув сабаб бўлган.

    Бошқа янгиликлар