АсосийЖамият

Наманганда ўқитувчилар ва боғча опаларга концертга мажбурий чипта сотилди

Ҳодиса интернетда тарқалиб кетгач, ходимларга пуллари қайтариб берилди.

'Наманганда ўқитувчилар ва боғча опаларга концертга мажбурий чипта сотилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида мактаб ва давлат боғчаси ходимларига байрам концертига мажбурий равишда чипта сотилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

Унга кўра, хабарга аниқлик киритиш мақсадида тезкор ишчи гуруҳи тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилган. Натижада туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходими томонидан ўзбошимчалик билан чипталар сотилгани аниқланган ва ходимларга пуллари қайтариб берилган.

Шу ўринда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси умумтаълим муассасаларида мажбурий, асоссиз ва қонунга зид равишда ҳар қандай пул маблағлари йиғилишига йўл қўймаслигини эслаттб ўтмоқда.

    Бошқа янгиликлар