АсосийЖамият

Қашқадарёда қизил китобга киритилган итолғи қушини сақлаб келаётган шахс аниқланди

Ушбу фуқаро ҳайвонот дунёсига 1,5 млрд сўмдан ортиқ зарар етказган.

'Қашқадарёда қизил китобга киритилган итолғи қушини сақлаб келаётган шахс аниқланди'ning rasmi

Қашқадарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда вилоят ИИБ томонидан навбатдаги назорат рейд тадбири ўтказилди.

Рейд тадбирида Касби туманида яшовчи фуқаро Х.Н. томонидан яшаш хонадонида 2 бош итолғи қуши ҳеч қандай рухсатномасиз сақлаб келинаётгани маълум қилинди. 

Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан далолатнома тузилиб, қушлар реабилитация қилиш ва вақтинчалик қонуний тўхтамга келгунга қадар сақлаб туриш мақсадида Самарқанд вилоятидаги "Зарафшон" миллий табиат боғига топширилди. 

Ноқонуний ҳаракат натижасида, Х.Н. томонидан ҳайвонот дунёсига 1 миллиард 687 миллион 500 минг сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Маълумот ўрнида, итолғи қуши йўқолиб бораётган тур сифатида Ўзбекистон Қизил китоби, Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг Қизил рўйхати ҳамда CITES Конвенциясининг II иловасига киритилган. Глобал популяцияси 2010 йилда 5,4–15,4 минг жуфт эканлиги қайд этилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президентнинг Россияга амалий ташрифи якунланди'ning rasmi

    Жамият 26.12.2024 23:17

    Президентнинг Россияга амалий ташрифи якунланди

    Бугун давлат раҳбари Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида нутқ сўзлади.

    'Тошкент – Чорвоқ мавсумий автобус қатнови йўлга қўйилди'ning rasmi

    Жамият 26.12.2024 21:28

    'Айбсиз “айбдор”га айланган божхона ходимлари оқланди'ning rasmi

    Жамият 26.12.2024 20:52

    Айбсиз “айбдор”га айланган божхона ходимлари оқланди

    Улардан бири мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш орқали жиноят содир этганликда айбланган 13 йилга қамалган.

    'Ўзбекистонда илк бор болада жигар трансплантацияси амалга оширилди'ning rasmi

    Жамият 26.12.2024 20:06

    Ўзбекистонда илк бор болада жигар трансплантацияси амалга оширилди

    Айтиш жоизки, жигар трансплантацияси — ўта ноёб операция. Айниқса, уни болаларда ўтказиш жуда мураккаб ҳисобланади.

    'Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президентига ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

    Жамият 26.12.2024 17:55

    Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президентига ҳамдардлик билдирди

    Илҳом Алиев орқали ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини йўллади.

    'Ҳукумат Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган бош режасини тасдиқлади'ning rasmi

    Жамият 26.12.2024 17:53

    Ҳукумат Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган бош режасини тасдиқлади

    У аҳоли эҳтиёжлари, экологик зоналар ва маданий меросни муҳофаза қилишни ҳисобга олган ҳолда шаҳарни ривожлантиришни назарда тутади.