Қозоғистон жанубида нефть маҳсулотларини контрабанда қилиш учун фойдаланилган Ўзбекистонга олиб борувчи туннел топилди. Бу ҳақда Туркистон вилояти прокуратураси хабар берди.
“Бир гуруҳ шахслар томонидан Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида 450 метр узунликдаги туннел ётқизилган. Ушбу туннел орқали ҳар куни 5-7 тонна ёқилғи-мойлаш материаллари контрабанда йўли билан олиб чиқилган. Ноқонуний фаолият тахминан икки ой давом этган. Махсус тадбирлар билан жиноий гуруҳнинг барча аъзолари, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари ҳам аниқланган”, дейилади вилоят прокуратураси хабарида.
Шунга ўхшаш тадбирлар Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан давлат чегарасининг чегара ҳудудида ўтказилган. Қўшни давлатдан экспорт қилинган ёнилғи учун маблағ ўтказиш схемаси аниқланган.
“Қозоғистон ҳудудида ҳам, Ўзбекистон ҳудудида ҳам трансмиллий жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади Туркистон вилояти прокуратураси хабарида.