АсосийЖамият

Энди метрода йўл ҳақини кафт билан тўлаш мумкин

Тошкент метросининг 12 та бекатида ушбу амалиёт йўлга қўйилди.

'Энди метрода йўл ҳақини кафт билан тўлаш мумкин'ning rasmi

Тошкент метросида “MyID Palm” кафт расми бўйича тўлов тизими ишга туширилди. 

Йўловчини биометрик идентификация қилиш учун кафтдаги томирлар ҳосил қилган расмни сканерлаш технологияси қўлланилади. Тизим маҳаллий ишлаб чиқувчилар томонидан Транспорт вазирлиги, "ATTO" транспорти тўлов хизмати ва "Octobank" билан ҳамкорликда яратилган.

Ишлаб чиқувчилар фойдаланувчи маълумотларини ишончли ҳимоя қилишни ваъда қилишмоқда. Технология рухсатсиз кириш ва биометрик профилларни сохталаштиришга йўл қўймайди, дея таъкидланади хабарда.

“MyID Palm” сканерлари Чилонзор линиясининг “Олмазор"дан “Буюк ипак йўли"гача бўлган 12 та ер ости станциясида синов режимида ишламоқда. Яқин вақт ичида тизим қамрови барча станцияларга кенгайтирилиширежалаштирилган.

Тизимдан "ATTO" транспорт картаси ва ўрнатилган сервис иловаси бўлган смартфон мавжудлигида фойдаланиш мумкин. Бунинг учун биометрик профиль яратиш ва улар мавжуд бўлган метро бекатларидан бирида инфокиоскда кафтларни сканерлаш талаб этилади.

Бундан ташқари, "Octobank" мобил иловасида “MyID Palm” функциясини ишга тушириш режалаштирилган. Унинг фойдаланувчилари йўл ҳақини тўлаш учун исталган банк картасини улаши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун қатор ҳудудларда ёмғир ёғади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:28

    Бугун қатор ҳудудларда ёмғир ёғади

    29 декабрь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Қашқадарёдаги "заправка"да машина ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият 28.12.2024 20:53

    Қашқадарёдаги "заправка"да машина ёниб кетди

    Воқеа жойига 5 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган.

    'Президент Янги Тошкентдаги қурилишлар билан танишди'ning rasmi

    Жамият 28.12.2024 17:41

    Президент Янги Тошкентдаги қурилишлар билан танишди

    Янги Тошкент қурилиши маърифат масканларидан бошланди.

    'Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди'ning rasmi

    Жамият 28.12.2024 16:48

    Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди

    Вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳамда қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи тайинланди.

    'Янги Тошкент "яшил шаҳар" бўлади'ning rasmi

    Жамият 28.12.2024 14:50

    Янги Тошкент "яшил шаҳар" бўлади

    Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент шаҳри ҳудудидаги қурилиш ва ободонлаштириш лойиҳалари билан танишди.

    '"Давлат сирлари тўғрисида"ги қонун қабул қилинди'ning rasmi

    Жамият 28.12.2024 12:29

    "Давлат сирлари тўғрисида"ги қонун қабул қилинди

    Қонун Ўзбекистон манфаатларини кўзлаб маълумотларни давлат сирлари жумласига киритишнинг ҳуқуқий ва ташкилий асосларини белгилайди.