Аввалроқ, 31 декабрь санасида Тошкент метрополитени бекатлари одатдагидан 2 соатга кўпроқ вақт давомида йўловчиларга хизмат кўрсатиши юзасидан расмий хабар тақдим этилган эди.
Шу билан биргаликда байрам кунлари учун белгиланган қўшимча дам олиш кунларида метро поездлар оралиқ вақт интервали қуйидаги тартибда ташкил этилади:
2024 йил 28-, 30-, 31 декабрь кунлари метро поездлари шанба куни учун тасдиқланган жадвалда;
2024 йил 29 декабрь, 2025 йил 1-, 2 январь кунлари эса поездлар якшанба куни учун тасдиқланган жадвалга кўра ҳаракатланади.
Шунингдек, 4 январь - шанба куни барча учун иш куни ва бу кунда метро поездлари ҳаракати одатий иш кунлари учун белгиланган жадвал асосида ташкил этилади.