АсосийЖамият

1 январдан барча турдаги нефт маҳсулотлари эркин рақобат муҳитида сотувга чиқарилади

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ томонидан ишлаб чиқариладиган барча нефть маҳсулотлари биржа савдолари орқали эркин рақобат муҳитида сотувга чиқарилади.

'1 январдан барча турдаги нефт маҳсулотлари эркин рақобат муҳитида сотувга чиқарилади'ning rasmi

Бугун мамлакатимиз товарлар ва хизматлар бозорида самарали рақобат муҳитини пайдо қилиш, монополияни босқичма-босқич камайтириш, тақсимлаш тизими унсурларини тугатиш, хўжалик юритувчи барча субъектларнинг моддий-техника ресурслар билан таъминланишида тенг шарт-шароитларни яратиш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақида "Ўзбекнефтгаз" хабар бермоқда.

Ушбу тартиб-тамойилга асосан, 2025 йил 1 январдан эътиборан “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган барча турдаги нефть маҳсулотлари, шу жумладан, автобензин ҳам фақат биржа савдолари орқали эркин рақобат муҳитида сотувга чиқарилади.

Республика аҳолисининг автобензинга бўлган талабини бир маромда қондириш масаласи давлат назоратига олинган бўлиб, бунинг учун барча имкониятлар сафарбар этилган

    Бошқа янгиликлар