АсосийЖамият

2024 йилнинг сўнгги кунида об ҳаво қандай бўлади?

Ҳаво ўзгариб туради, кечаси бироз ёмғир ёғиши мумкин.

'2024 йилнинг сўнгги кунида об ҳаво қандай бўлади?'ning rasmi
31 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси бироз ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар бермоқда. 
Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Кечаси 2-4, кундузи 8-10 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи  5-10 даража илиқ бўлади.  

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради,  ёғингарчилик бўлмайди. Фақат кечаси  Тошкент вилоятининг айрим жойларида ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.  

Қашқадарё  ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди,  айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг  тоғли туманларида ҳаво  ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Тошкент ва Наманган вилоятларида  қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3  даража илиқ бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Просмотр” учун ҳаётини хавфга қўйиб видео олган блогер 1,8 млн жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият 02.01.2025 18:59

    “Просмотр” учун ҳаётини хавфга қўйиб видео олган блогер 1,8 млн жаримага тортилди

    Блогер хавфли “трюк” қилиш билан бирга атроф-муҳитни чиқиндига тўлдириб, ташлаб кетган.

    'Ижтимоий тармоқда тарқалаётган видео “қаҳрамонлар”и қидирилмоқда'ning rasmi

    Жамият 02.01.2025 14:06

    Ижтимоий тармоқда тарқалаётган видео “қаҳрамонлар”и қидирилмоқда

    Уларга атроф-муҳитни ифлослантирганлик ҳолати бўйича қатъий жазо чоралари қўлланади, шунингдек инсон ҳаётини хавфга қолдирувчи “трюк”лари учун ҳам жазоланишлари кутилмоқда.

    'Табиий газ ҳисобини юритиш рақамлаштирилади'ning rasmi

    Жамият 02.01.2025 12:50

    Табиий газ ҳисобини юритиш рақамлаштирилади

    Президент қарорига биноан газ ҳисобини рақамлаштириш орқали юритиш ишлари олиб борилмоқда.

    'Ўзбекистонда зилзила содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 02.01.2025 09:25

    Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

    Эпицентр — Навоий вилояти

    'Янги йилнинг биринчи суткасида Ўзбекистонда 1641 нафар чақалоқ туғилди'ning rasmi

    Жамият 02.01.2025 09:16

    'Бугун ҳам айрим ҳудудларда ёмғир ёғади'ning rasmi

    Жамият 02.01.2025 08:30

    Бугун ҳам айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

    Ҳарорат 3-8 даража илиқ бўлади.