АсосийДунё

Жанубий Корея президентининг ҳибсга олиниши кутилмоқда

Юн Сок Ёл саройи олдида полиция ва тарафдорлар йиғилган.

'Жанубий Корея президентининг ҳибсга олиниши кутилмоқда'ning rasmi

Бугун Жанубий Корея прокуратураси ва полицияси президент Юн Сок Ёлни ҳибсга олиши кутилмоқда. Бу ҳақда мамлакат ОАВлари хабар тарқатди. 

Бунинг учун уч мингга яқин полициячи жалб қилинган. Шунингдек, Сеулдаги президент саройи олдида Юн Сок Ёлнинг тарафдорлари йиғилмоқда. Маълумотларга кўра, қароргоҳ ёнида президентни ҳимоя қилиш ва импичментни бекор қилишга чақирувчи 1 минг 200 нафар Юн тарафдорлари тўпланган. Уларнинг баъзилари аллақачон полиция билан тўқнашувга киришган ҳам. 

Маълумот учун, Жанубий Корея тарихида илк бор президент ҳибсга олинмоқда. 


    Бошқа янгиликлар