АсосийДунё

АҚШда ҳам самолёт қулаб тушди

Бу самолёт иштирокида 10 кун ичида юз берган бешинчи хавфли ҳодисадир.

'АҚШда ҳам самолёт қулаб тушди'ning rasmi

АҚШнинг Калифорния штатида самолёт тижорат биносига қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, 18 киши жароҳатланди. Бу ҳақда BBC News хабар берди.

Ўн киши тан жароҳати билан шифохонага етказилган. Қолган 8 киши ёрдам кўрсатилгач, қўйиб юборилган. Федерал Авиация маълумотларига кўра, бир двигателли Van’s RB-10 самолёти ҳалокатга учраган. Расмийлар ҳалокат қандай содир бўлгани ҳақида қўшимча маълумот бермаган. Ҳалок бўлган икки киши ишчи бўлганми ёки самолёт бортидагиларми, номаълум.

Полиция ҳудуддаги бинолардан одамларни эвакуация қилмоқда ва ҳалокат содир бўлган жойдан узоқроқда туришни сўрамоқда.

Конгрессмен Лоу Корреа самолёт қулаган бино мебел ишлаб чиқариш бизнеси эканини айтди. У жароҳатланганларнинг аксарияти завод ишчилари бўлганини таъкидлади. Авиаҳалокат оқибатида ёнғин ҳам келиб чиққан ва у ўт ўчирувчилар томонидан ўчирилган.

Бу сўнгги икки ой ичида ҳудудда ҳалокатга учраган иккинчи самолётдир. 25 ноябрь куни яна бир самолёт авиаҳалокат юз берган ҳудуддан тахминан бир блок узоқликда дарахтга қулаб тушганди. Ушбу ҳалокатда жиддий жароҳатлар қайд этилмаган.

Бу самолёт иштирокида 10 кун ичида юз берган бешинчи хавфли ҳодисадир.

    Бошқа янгиликлар