АсосийДунё

Хитой ва АҚШ муносабатларида кенг кўламли инқироз ва можаро таҳдиди пайдо бўлиши мумкин

Бу ҳақда Россия Фанлар Академиясининг Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институти ҳисоботида маълум қилинган.

'Хитой ва АҚШ муносабатларида кенг кўламли инқироз ва можаро таҳдиди пайдо бўлиши мумкин'ning rasmi

Россия Фанлар Академиясининг Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институти ҳисоботига кўра, агар Вашингтоннинг Хитойга иқтисодий босими самарасиз бўлиб чиқса, ХХР ва АҚШнинг икки томонлама муносабатларида кенг кўламли инқироз ва ҳарбий можаро таҳдиди пайдо бўлиши мумкин. 

“2025 йилда Хитой-Aмерика муносабатларида кескинлик кучаяди, бу Осиё-Тинч океани минтақасидаги ҳарбий-сиёсий вазиятга ва жаҳон иқтисодиётининг ривожланишига салбий таъсир кўрсатади”, — дейилади ҳисоботда.

Муаллифларнинг қайд этишича, агар йил охиригача AҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп Хитойга иқтисодий босим бефойда ва самарасиз эканлигига ишонч ҳосил қилса, у Тайван масаласидан фойдаланиб, Хитойга босимни кучайтиришга уриниб кўриши мумкин.

“Бундай ҳолатда ХХР ва АҚШнинг икки томонлама муносабатлардаги кенг кўламли инқироз ва ҳарбий можаро таҳдидига дуч келади”, — дейилади Институт ҳисоботида.

    Бошқа янгиликлар