«Ўзгидромет» хизмати хабарига кўра, эртага Ўзбекистонга Каспий денгизи ҳудудидан нам ва совуқ ҳаво кириб келади
8-10 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 3 совуқ-2° илиқ, 9-10 январда 0-5° илиқ бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 9 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучяди. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 8 январда 2° совуқ-3° илиқ, 9-10 январда 2-7° илиқ; Навоий вилоятининг шимолида кечаси 5-10° совуқ, кундузи 8 январда 3 совуқ-2° илиқ, 9-10 январда 0-5° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 8 январда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 9-10 январда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 9 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача гача кучяди. Ҳарорат 8 январда кечаси ва кундузи 3° совуқ-2° илиқ, 9-10 январда кечаси 2-7° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8 январда 2° совуқ-3° илиқ, 9-10 январда 0-5° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб 8 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин 9-10 январда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8 январда кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 0-5° илиқ, 9-10 январда кечаси 2-7° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 8 январда баъзи жойларда қор ёғади, кучли бўлиши мумкин. 9-10 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 8 январда кечаси ва кундузи 3-8° совуқ, 9 январда кечаси 8-13° совуқ, кундузи 2-7° совуқ, 10 январда кечаси 5-10° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади