АсосийЖамият

Шавкат Мирзиёев Цзиньпинга Тибетдаги зилзила қурбонлари муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Тибетнинг баланд тоғларидан бирида зилзила содир бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, камида 95 киши ҳалок бўлган.

'Шавкат Мирзиёев Цзиньпинга Тибетдаги зилзила қурбонлари муносабати билан ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

Хитой жануби-ғарбидаги Шигацзе шаҳри Динжи уездида кучли зилзила оқибатида кўплаб одамлар ҳаётдан кўз юмгани ва жароҳат олгани муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга таъзия йўллади. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.

Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганлар тез орада шифо топишини тилади.

Хабарингиз бор, бугун маҳаллий вақт билан соат 09:00 атрофида Хитойнинг Непал билан чегараси яқинидаги Тибет автоном округида 6,8 магнитудали зилзила содир бўлди.

    Бошқа янгиликлар