Исроил ҳукуматнинг Нагел қўмитаси Туркия билан эҳтимолий урушга тайёргарлик кўриш кераклиги ҳақида баёнот берди, дея хабар қилди Тhe Jerusalem Post.
Исроилга кўра, Анқара Усмонийлар империяси давридаги таъсирини тиклашга интилаётган бўлиб, бу Исроил билан можарога олиб келиши мумкин. Туркия Суриядаги кучлар билан иттифоқ тузиши, улар эса ҳудудий беқарорликни кучайтириш учун воситачи сифатида ҳаракат қилиши мумкин.
"Сурия ва Туркиядан келаётган таҳдид Эрон таҳдидидан ҳам хавфлироқ бўлиб кетиши мумкин", дейилади Исроил раҳбариятига тақдим этилган ҳисоботда.
Исроил мудофаа бюджетига кўпроқ маблағ ажратиш, авиация, дронлар, сунъий йўлдошлар, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва бошқа қурол-яроғларни кўпроқ сотиб олиш таклиф этилмоқда.