АсосийЖамият

Банк карталаридаги пул маблағлари автоматик тарзда ечиб олиняпти(ми?)

Тарқалаётган хабарлар юзасидан Марказий банк расмий муносабат билдирди.

'Банк карталаридаги пул маблағлари автоматик тарзда ечиб олиняпти(ми?)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг нотаниш телефон рақамларидан қилинган қўнғироқларга жавоб бериши билан уларнинг банк карталаридаги пул маблағлари автоматик тарзда ечиб олинаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.

Бугунги кунда фаолият олиб бораётган тижорат банклари ҳамда тўлов ташкилотлари мобиль иловаларида фирибгарлик ҳолатларининг олдини олишга қаратилган хавфсизлик чоралари кўрилган. 

Хусусан, фуқаро тижорат банки ёки тўлов ташкилоти мобиль иловасидан фойдаланиш учун рўйхатдан ўтишда телефон рақамини кўрсатади ҳамда СМС-хабар шаклида келган тасдиқлаш кодини киритади, шунингдек, ўз шахсини тасдиқлаш мақсадида қўшимча биометрик идентификациядан ўтиши лозим. Рўйхатдан муваффақиятли ўтган фуқаро мобиль иловада ўзига тегишли банк картасини бириктириш имконига эга бўлади.

Мобиль иловага банк картасини бириктириши учун банк картасига уланган телефон рақамига бир марталик тасдиқлаш коди (ОТР) юборилади. Ушбу OTP код фуқаро томонидан мобиль иловага тўғри киритилганидан кейингина унинг банк картаси иловага бириктирилади.

Бунда мобиль иловада рўйхатдан ўтиш жараёнида киритилган телефон рақами ва банк картасига СМС-хабарнома орқали уланган телефон рақам бир хил бўлиши лозим, акс ҳолда банк картасини иловага бириктириш рад этилади.

Шу билан бирга, тижорат банклари ва тўлов ташкилотлари мобиль иловаларида янги рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларга нисбатан иловага бириктирилган банк карталаридан фойдаланиш 1 соатгача чекланади.

Бироқ  фуқаро ўзининг мобиль иловадаги аккаунтини бошқариш ҳуқуқини берувчи логин ва пароль ҳамда телефон рақамига келган бир марталик OTP кодни бегона шахсларга (фирибгарларга) бериб қўйса ёки мессенжерлар орқали тарқалаётган зарарли APK файлларни мобиль қурилмага ўрнатса, унинг банк картасидан ноқонуний равишда пул ечиб олиниши мумкин!

Марказий банк аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини ижтимоий тармоқларда тарқалаётган тасдиқланмаган маълумотларга ишонмасликка чақириб, фақат расмий манбаларга таянишни тавсия этади.


 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Фуқаро билан жанжаллашган ички ишлар  ходими устидан хизмат текшируви бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:11

    Фуқаро билан жанжаллашган ички ишлар ходими устидан хизмат текшируви бошланди

    Ижтимоий тармоқларда унинг ҳаракати турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

    'Ўзбекистон импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар рўйхати тасдиқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:59

    Ўзбекистон импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар рўйхати тасдиқланди

    Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

    '“Академик ҳаракатчанлик” дастурининг 2024 йилги ғолиблари аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:09

    “Академик ҳаракатчанлик” дастурининг 2024 йилги ғолиблари аниқланди

    Ғолибларга умумий ҳисобда 734 млн сўмлик сертификатлар топширилган.

    'Долларнинг расмий курси яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:02

    Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Болаларга нисбатан зўравонликка мойиллиги бор педагогларни аниқлаш режалаштирилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:16

    Болаларга нисбатан зўравонликка мойиллиги бор педагогларни аниқлаш режалаштирилмоқда

    Ўқитувчиларнинг касбий сўнишининг олдини олиш, стрессларга бардошлилик даражасини оширувчи симулятор ва кейслар яратилади.

    'Сирдарёда 13 йил аввал судланган собиқ ИИБ ходими оқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:57

    Сирдарёда 13 йил аввал судланган собиқ ИИБ ходими оқланди

    Судланувчи ўша вақтда 3 йилга ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган, жазо ўтаб бўлингандан сўнг, судланганлиги важи билан ишга олинмаган.