АсосийЖамият

Ўзбекистонда импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар рўйхати тасдиқланди

Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

'Ўзбекистонда импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар рўйхати тасдиқланди'ning rasmi

“Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқиндилар, айрим турдаги хавфли маҳсулот ва кимёвий моддалар муомаласи билан боғлиқ назоратни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (916-сон, 30.12.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар берди.

 Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:

▪️Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар ва чиқиндилар рўйхати; 

▪️Ўзбекистонга олиб кирилиши тақиқланган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва бошқа турғун органик ифлослантирувчи моддалар рўйхати;

▪️Импорт-экспорт қилиниши давлат томонидан тартибга солинадиган ва мажбурий экологик сертификатлаштириш лозим бўлган хавфли маҳсулотлар ҳамда чиқиндилар рўйхати.

Ўзбекистон ҳудудига белгиланган чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизация қилиш учун олиб кирувчилар қуйидагиларга эга бўлиши шарт:

🔹чиқиндиларни мустақил равишда тўлиқ утилизация қиладиган, қайта ишлайдиган ёки улардан такрорий фойдаланадиган импорт қилувчилар – чиқиндиларни утилизация қилиш, қайта ишлаш ёки такрорий фойдаланиш жараёнларининг атроф-муҳитга таъсир кўрсатиши тўғрисидаги баёнот лойиҳаси бўйича давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасига;

🔹чиқиндиларни мустақил равишда тўлиқ утилизация қилиши, қайта ишлаш ёки улардан такрорий фойдаланиш имкониятига эга бўлмаган импорт қилувчилар – мазкур чиқиндиларни топшириш ёки реализация қилиш юзасидан чиқиндиларни утилизация қилиш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи юридик шахслар билан тузилган шартномага.

 Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Фуқаро билан жанжаллашган ички ишлар  ходими устидан хизмат текшируви бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:11

    Фуқаро билан жанжаллашган ички ишлар ходими устидан хизмат текшируви бошланди

    Ижтимоий тармоқларда унинг ҳаракати турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

    'Банк карталаридаги пул маблағлари автоматик тарзда ечиб олиняпти(ми?)'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:17

    Банк карталаридаги пул маблағлари автоматик тарзда ечиб олиняпти(ми?)

    Тарқалаётган хабарлар юзасидан Марказий банк расмий муносабат билдирди.

    '“Академик ҳаракатчанлик” дастурининг 2024 йилги ғолиблари аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:09

    “Академик ҳаракатчанлик” дастурининг 2024 йилги ғолиблари аниқланди

    Ғолибларга умумий ҳисобда 734 млн сўмлик сертификатлар топширилган.

    'Долларнинг расмий курси яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:02

    Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Болаларга нисбатан зўравонликка мойиллиги бор педагогларни аниқлаш режалаштирилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:16

    Болаларга нисбатан зўравонликка мойиллиги бор педагогларни аниқлаш режалаштирилмоқда

    Ўқитувчиларнинг касбий сўнишининг олдини олиш, стрессларга бардошлилик даражасини оширувчи симулятор ва кейслар яратилади.

    'Сирдарёда 13 йил аввал судланган собиқ ИИБ ходими оқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:57

    Сирдарёда 13 йил аввал судланган собиқ ИИБ ходими оқланди

    Судланувчи ўша вақтда 3 йилга ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган, жазо ўтаб бўлингандан сўнг, судланганлиги важи билан ишга олинмаган.