АсосийSport

Неймар: Афсуски, “Олтин тўп” битта, дунёдаги энг яхши футболчи эса Месси

“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Неймар “Олтин тўп” мукофоти унинг асосий мақсади эмаслигини ва унинг учун куйиб-пишмаслигини айтди.  

“Барселона”да бахтиёрман ва бу ердаги ҳаётимдан мамнунман. “Олтин тўп” мукофотини ютишни мақсад қилганман, аммо уни деб куйиб-пишмайман. Шунчаки бахтли инсон бўлишни истайман. “Олтин тўп”ни юта олмасам, менучун фожиа бўлмайди.

Ушбу соврин узоқ йиллик меҳнат натижаси учун берилади. Афсуски, “Олтин тўп” битта, дунёдаги энг яхши футболчи эса Месси. У билан бир жамоада ўйнаганимдан фархланаман”, – дейди Неймар. 

Бошқа янгиликлар