АсосийSport

“Реал” 19 ёшли футболчини “Боруссия Д” клубидан сотиб олмоқчи

Мариднинг “Реал” жамоаси мураббийлари штаби “Боруссия Д” аъзоси Усмон Дембелега қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Marca нашри маълум қилди.

Маълумотларга кўра, “Қироллик клуби ” қишки трансфер мавсумда 19 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилиб кўради.

Ёш иқтидор эгаси жорий мавсумда Бундеслиганинг 12 ўйинида майдонга тушиб, 3 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг дортмунликлар билан амалдаги келишуви 2021 йилгача мўлжалланган. 

    Бошқа янгиликлар