Зарур масаллиқлар: 80-100 гр. дудланган балиқ гўшти, бир боғ салат барги, бир боғ яшил ловия кўкати, 5-6 та майда помидор, 4 ош қошиқ қуритилган қовоқ данаги. Соус учун: ярим ош қошиқ хантал (горчица) аралашмаси, 1 ош қошиқ соя соуси, 1 ош қошиқ лимон шарбати, 3 ош қошиқ зайтун ёғи, туз, мурч.
Тайёрланиши: 1. Балиқ гўштини юпқа паррак шаклида тўғранг. Яшил ловияни 10-15 дақиқа тузли сувда қайнатинг.
2. Помидорларни тўртга бўлиб, кесинг. Салат баргини эса узунасига тўғранг.
3. Соус учун хантал, соя соуси, лимон шарбати ва зайтун ёғини аралаштириб, таъбга кўра, туз ва мурч қўшинг.
4. Салат идишига тўғралган балиқ гўшти, помидор, салат барги ва катта бўлакларда кесилган яшил ловия солиб, енгил аралаштиринг. Устидан тайёр соусни қуйиб, яна бир маротаба аралаштиринг-да, 15 дақиқага қолдиринг. Салатни дастурхонга тортишда устини қовоқ данаги билан безатинг.
Тайёрланиш вақти: 30 дақиқа.