1

«Севади-ю, хиёнат қилишдан тўхтамайди...»

СУҒДИЁНА 09.12.2016, 15:54
Теглар: Аёл, Эркак, Оила, Эр-хотин
«Севади-ю, хиёнат қилишдан тўхтамайди...»

— Бундан ўн етти йил аввал севишиб, синашиб оила қурганмиз. Уч нафар фарзандимиз бор. Эрим автомошанасида водийдан пойтахтга қатнаб тирикчилик қилади. Топиш-тутиши яхши, балки шу нарса ҳам тинимсиз хиёнатларига сабаб бўлар... Уйга келганида ҳам қўлидан телефони тушмайди. Нуқул қандайдир аёллар билан гаплашгани-гаплашган. Ҳатто бир неча марта уларга эримни тинч қўйишини айтиб ҳам кўрдим. Бари бефойда.  Бошқа ҳайдовчилар икки-уч марта бориб қайтганида ҳам эрим мижоз йўқлигини баҳона қилиб, пойтахтда юраверади. «Ахир сиз билан кетган шерикларингиз икки марта бориб келишди-ку», десам, «Сен аралашма, ўзим биламан», дейди. Машинасига ўтирган аёлларнининг бошини айлантириб, уч-тўрт ой кўнгилхушлик қилади. Зериккач, икки ҳафтача тинч юради, кейин яна эски «қилиғи»ини давом эттираверади. Нима қилишни ҳам билмай қолдим. Ажрашман десам, «Сени севаман, сенсиз яшай олмайман», деган гапларни эшитаман. Бу аҳволда яшашни ҳам истамайман. Касбини ўзгартиришга кўнмайди. Чунки бошқа иш қўлидан келмайди, вилоятимизнинг ўзида киракашлик қилишга ҳам кўнмайди. Бундай яшаш жонимга тегди. Эримни бу йўлдан қайтаришни хоҳлайман.

Исми сир тутилди. 

Қайнонажон: — Уч фарзанднинг ота-онаси бўлиб ҳам бир-бирини тушунолмаслик оғир. Эркак кўчанинг одами, дейишади. Бу гап рост. Бироқ биз буни тан олгимиз келмайди. Ким билан гаплашади, машинасига кимларни ўтказади, қаерларга олиб боради… Оҳҳо, бу сўроқ-саволларнинг адоғи йўқ. Бу билан сизни айбламоқчи эмасмиз. Тирикчилик илинжида эркакларимиз не кўчаларга киришмайди, дейсиз. Аммо  мени ҳайратга соладиган бир фикр билдиргансиз, у кишининг машинасига ўтирган барча аёллар аҳлоқсизмикан? Наҳотки? Кўпчиликни бу тоифага киритиб хато қилмаяпсизми? Йўлда юрганнинг ҳам ўз ташвиши, юмушлари бор, ахир. Бу аччиқ сўзларни кўнгилга олманг-у, она қизим, тафаккур қилиб кўринг. Зеро, ҳақиқат аччиқ бўлади. Мижозларини йўқотмаслик учун телефон алмашиб, ҳол-аҳвол сўраб турса керак. Бозор шароитида кўчада ризқ топиш осон эканми? Сиз у кишидан меҳрингизни аяманг. Беҳуда рашк эркакни уйдан бездиради. Мабодо шундай ҳаракатлари бор бўлса ҳам, билмаганга олинг, ўзлари виждони қийналиб, хижолат бўлишлари табиий. Болаларни бағрингизга босиб, оилангиз — умрлик қўрғонингизни мустаҳкам сақланг. Сизга тинчлик-тотувлик, аёллик ва оналик бахтини тилаб қоламиз.

Шаҳноза ХАЛИЛОВА, руҳшунос: — Турмуш ўртоғингизда руҳий муаммолар бор. Палапартиш ҳаёт кечираётганидан ғайришуурий тарзда ниманидир излаяпти деган хулосага келиш мумкин. Айнан нималигини уни кўрмай туриб айтиш қийин. Буни худди алкоголь, тамаки ёки наркотик воситаларга бўлгани сингари қарамлик деб қабул қилиш лозим. Шунингдек, эр-хотин муносабатларида ҳам муаммо мавжуддек. Агар эрингиздан бу ишларга чек қўйишини талаб қилсангиз, уни назоратга олиб, ҳар бир аёл мижози билан жанжаллашиб чиқсангиз, вазият янада мураккаблашиши мумкин. Турмуш ўртоғингизга руҳан яқинлашишни маслаҳат бераман. Бунинг учун ўзингизни кузатиб, доим қиладиган хатоларингизни, уни асабийлаштирадиган сўзлар ва ҳатти-ҳаракатларингизни такрорламасликка интилишингиз лозим. Шунингдек, турмуш ўртоғингизнинг хиёнати сизда қандай туйғуларни уйғотаяпти? Ғазабми, хўрликми, аччиқланишми, шуни аниқланг. Токи бу туйғулардан халос бўлмас экансиз олдинга силжишингиз даргумон. Аммо бари биргина уринишда изига тушиб кетишига умид қилиш нотўғри. Ҳар қандай муносабатлар ҳам мунтазам меҳнатни талаб қилади. 

Саодат ОЧИЛОВА ёзиб олди.

 

 

 

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1