АсосийЖамият

Оқдарё сув омборида ёриқлар пайдо бўлгани ҳақида ёлғон ахборот тарқатганлар жаримага тортилди

Ёлғон ахборот тарқатган 2 кишига 7,5 млн сўмдан жарима жазоси тайинланди.

'Оқдарё сув омборида ёриқлар пайдо бўлгани ҳақида ёлғон ахборот тарқатганлар жаримага тортилди'ning rasmi

Самарқанд вилояти Иштихон туман суди 13 январь куни Оқдарё сув омборида ёриқлар пайдо бўлгани ҳақида ёлғон ахборот тарқатишда гумонланган шахслар устидан суд бўлиб ўтди. darakchi.uz суд ҳужжати билан танишди. 

Қайд этилишича, 1988 йилда туғилган Ж.Ҳ. 2025 йил 10 январь куни Оқдарё сув омборининг жанубий-ғарбий қисми қирғоғида сув омбори ишчи ходимлари томонидан жорий таъмирлаш ишларини олиб борилаётганини ўзининг телефонига видео тасвирга олган.

Унда "Мана Иштихон тумани сув омборида сув тошиб кетишига оз қолди, сув омборам кетай деди" деб, 2025 йил 10 январь куни соат 19:00 ларда М.П. билан биргаликда ушбу жамоат тартибига ҳамда хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни, яъни видео тасвирини ижтимоий тармоқлар орқали турли гуруҳ ва каналларга жойлаштириб тарқатишган.

Ж.Ҳ. ва М.П.нинг мазкур ҳуқуқбузарликни содир этишдаги айблари ўзларининг суд мажлисидаги кўрсатувлари, далолатнома, тушунтириш хатлари ҳамда ишда тўпланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ ўз тасдиғини топган.

Суд ҳукмига кўра, Ж.Ҳ. ва М.П. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202−2-моддаси 2-қисмида (Жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди ва уларнинг ҳар бирига БҲМнинг 20 баравари миқдорида яъни 7 500 000 сўмдан жарима жазоси тайинланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.

    'Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 19:31

    Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди

    “Ўзгидромет” ҳолат бўйича амалга оширилаётган мониторинг натижаларини эълон қилди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 16:27

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк 24 ноябрь куни учун белгиланган янги валюта курсларини эълон қилинди.

    'Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 15:41

    Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди

    Ҳаводаги PM2.5 ва PM10 миқдори ошган шароитда йўлларни намлаш шаҳардаги иккиламчи чангланишни қисқа вақтда камайтирувчи энг тезкор чоралардан бири ҳисобланади.

    'Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 13:18

    Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди

    Туристлар оқимини кўпайтириш, хизматлар сифатини ошириш ва инвестицияларни рағбатлантиришни кўзда тутади.