АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев инвестиция режасини бажармаган ташкилот раҳбарларини жиддий огоҳлантирди

2025 йили 27 та туманда инвестицияни 200 млрд доллардан ошириш топширилди.

'Шавкат Мирзиёев инвестиция режасини бажармаган ташкилот раҳбарларини жиддий огоҳлантирди'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев инвестицияларни кенг жалб этиш ва экспортни ошириш борасидаги ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги асосий вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида “Ўзтрансгаз” ва “Ўзметкомбинат” ва “Ўзсувтаъминот” раҳбарларини қаттиқ огоҳлантирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, етарли шароит бўла туриб, инвестиция режаси тўқимачиликда 17 миллион долларга кам бажарилган, инвестиция “Ўзтрансгаз” ва“Ўзметкомбинат”да 2 баробар, “Ўзсувтаъминот”да 20 фоизга пасайган. Давлат раҳбари ушбу ташкилотлар раҳбарлари 2025 йил биринчи чоракда ўзгариш қилмаса, уларнинг фаолиятига баҳо берилиши ҳақида қаттиқ огоҳлантирди.

Шунингдек, Экология, Қишлоқ хўжалиги вазирликлари, Давлат активлари, Фармацевтика ва Ўрмон хўжалиги агентликларида грант олиб келиш режаси 25 фоизга ҳам бажарилмагани, Қурилиш, Транспорт, Маданият вазирликлари, Туризм қўмитаси олиб келган гранти эса 10 миллион доллардан паст бўлгани танқид қилинди.

Умуман, Мактабгача ва мактаб таълими, Соғлиқни сақлаш, Транспорт, Спорт, Олий таълим, Маданият, Экология, Қишлоқ хўжалиги, Рақамли технологиялар, Қурилиш вазирликларининг инвестиция ва грант олиб келиши бор имкониятларга мутлақо мос эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Салоҳияти юқори бўлган Франция, Япония, Италия, Венгрия, Малайзия, Испаниядан ўтган йили 100 миллион доллар ҳам инвестиция келмагани қайд этилди.

Маълум қилинишича, 2025 йил якунида ҳокимларнинг ҳудудий режалари белгилаб олинди. Ҳар бир туман кесимида бажарилиши лозим бўлган индикаторлар тўплами ишлаб чиқилди. Жумладан, бу йил 27 та туман ҳокими инвестицияни 200 миллион доллардан ошириш режасини олган.

Масалан, сўнгги беш йилда Учкўприкда хорижий инвестиция 10 карра ошиб, 100 миллион долларга етди. Туман ҳокими 2025 йилда буни 200 миллион долларга етказишни ҳисоб-китоб қилган.

Лекин 10 та туман ҳокимининг режаси 40 миллион долларга ҳам етмаслиги кўрсатиб ўтилди. Булар Миришкор, Кўкдала, Боёвут, Бандихон, Узун, Шеробод, Бекобод, Тошкент, Риштон, Гурлан туманлари. Мутасаддиларга ушбу туманларга янги лойиҳалар пакетини шакллантириб, камида 100 миллион долларлик режани тасдиқлаш топширилди.

Ҳар бир доллар инвестициянинг самарадорлигини ошириш ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларининг асосий вазифаси бўлиши кераклиги таъкидланди

Сўнгги етти йилда киритилган 120 миллиард доллар инвестиция ҳисобига 6 мингдан ортиқ корхона ишга тушди. Таҳлиллар кўрсатишича, жалб қилинган ҳар 1 минг доллар инвестиция йилига ўртача 530 доллар қўшилган қиймат яратмоқда. Тоғ-кон саноатида бу кўрсаткич 700 долларга етгани сабабли соҳага Германия, Туркия, Хитой ва бошқа давлатлардан инвесторлар кириб келишни бошлади.

Йиғилишда президент инвестицияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва бошқа йўналишлардаги фаолиятда жиддий камчиликларга йўл қўйгани сабаб Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиевни лавозимидан озод этди.

Инвестиция ва экспорт масаласини ўз ҳолига ташлаб қўйган Беруний, Қораўзак, Қўнғирот, Пешку, Янгиобод, Қамаши, Хонқа, Шовот, Ромитан, Деҳқонобод, Миришкор, Чироқчи, Нарпай, Нуробод  ва Гулистон туманлари, Оҳангарон шаҳри ҳокимларига ҳайфсан эълон қилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'АҚШ Давлат котиби лавозимига номзод Маркo Рубио Россияга қарши санкциялар бекор қилиниши мумкинлигини билдирди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 17:14

    АҚШ Давлат котиби лавозимига номзод Маркo Рубио Россияга қарши санкциялар бекор қилиниши мумкинлигини билдирди

    Рубио Россияга қарши санкциялар мавжудлигини Украина билан музокараларда “савдолашув” воситаси деб атади.

    'Президент Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиевни лавозимидан озод этди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 16:37

    Президент Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиевни лавозимидан озод этди

    Бунга ҳудудида ивестицияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва бошқа йўналишлардаги фаолиятда жиддий камчиликларга йўл қўйгани сабаб бўлди.

    'Президентнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташриф якунланди'ning rasmi

    Сиёсат 15.01.2025 22:01

    'Президент БАА энергетика ва инфратузилма вазири билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат 14.01.2025 19:33

    Президент БАА энергетика ва инфратузилма вазири билан учрашди

    Унда энергия ва сув таъминоти, тозалаш тизимларини бошқариш соҳасида жаҳондаги етакчи компания раҳбарлари ҳам иштирок этди.

    'Президент БАА сунъий интеллект вазири билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат 14.01.2025 19:00

    Президент БАА сунъий интеллект вазири билан учрашди

    Унда генератив сунъий интеллектни энергетика соҳасида қўллаш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди.

    'Президент БАА инвестициялар вазири бошчилигидаги етакчи компаниялар делегацияси билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат 14.01.2025 18:49

    Президент БАА инвестициялар вазири бошчилигидаги етакчи компаниялар делегацияси билан учрашди

    Ушбу компанияларнинг жами активлари 200 миллиард доллардан зиёдни ташкил этади.