АсосийСиёсат

Мирзиёев Саудия инвестициялар вазири билан 27 миллиард долларлик лойиҳаларни муҳокама қилди

Томонлар энергетика, инфратузилма ва қишлоқ хўжалиги бўйича устувор лойиҳаларни муҳокама қилди.

'Мирзиёев Саудия инвестициялар вазири  билан 27 миллиард долларлик лойиҳаларни муҳокама қилди'ning rasmi

15 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонининг инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳни қабул қилди. Саудия подшоҳи Салмон бин Абдулазиз ва валиаҳд Муҳаммад бин Салмоннинг саломи етказилди.

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидланишича, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги қўшма лойиҳалар портфели 27 миллиард долларга етган.

Энергетика соҳасида ACWA Power компанияси билан 15 миллиард долларлик йирик лойиҳалар амалга оширилаётгани қайд этилди.

Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгаши доирасида янги битим ва шартномалар имзоланган.

Томонлар "яшил" энергетика, қишлоқ хўжалиги, кўчмас мулк ва инфратузилмани модернизация қилиш бўйича лойиҳаларни жадаллаштиришга келишиб олди.

    Бошқа янгиликлар