АсосийСиёсат

Саида Мирзиёева баронесса Ариел Маллард де Ротшильд билан учрашди

Томонлар Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

'Саида Мирзиёева баронесса Ариел Маллард де Ротшильд билан учрашди'ning rasmi

Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева баронесса Ариел Маллард де Ротшильд билан учрашув ўтказди.

Саида Мирзиёева учрашувдан сўнг баронессага самимий қабул ва қизиқарли экскурсия учун миннатдорлик изҳор қилди.

“Бугунги Ўзбекистон – аниқ стратегияга эга, жадал ривожланаётган мамлакат. Rothschild & Co компаниясининг ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этаётганидан мамнунман.

Ўзаро манфаатли ҳамкорлик янада чуқурлашади, деган умиддаман”, — деди Саида Мирзиёева.

    Бошқа янгиликлар