15 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида барпо этилаётган “Янги Тошкент” халқаро аэропорти қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Шунингдек, Президент Тошкент шаҳридаги қатор ишлаб чиқариш объектлари билан танишиши, Саудия Арабистони сармоялар вазири Холид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилиши ҳам режалаштирилган.
Ушбу учрашув доирасида икки мамлакат бизнес доиралари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилади.