КУН ТАРТИБИ:
1) Йирик битимларни маъқуллаш тўғрисида.
Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – навбатдан ташқари умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2025 йил 6 феврал ҳолатига ва акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри
2025 йил 31 январ ҳолатига шакллантирилади.
Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт), уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган (жисмоний шахслар учун - нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун - мазкур юридик шахс томонидан берилган) ишончнома билан келишлари шарт.
Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин:
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Афросиёб кўчаси, 14-уй манзили бўйича жойлашган маъмуриятга, электрон почта: hello@opentech.uz, тел.: (71) 200-12-82.