АсосийЖамият

Яйловлардан оқилона фойдаланиш тадбирлари белгиланди

Ҳукумат қарори билан махсус низом тасдиқланди.

'Яйловлардан оқилона фойдаланиш тадбирлари белгиланди'ning rasmi

Ҳукумат қарори (914-сон, 30.12.2024 й.) билан “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Низом қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан (шу жумладан, яйловлардан) оқилона фойдаланиш тартибини белгилайди.

У қуйидагиларни назарда тутади:

  • тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, алмашлаб экишни сувдан фойдаланиш манбаларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш орқали қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш;
  • тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, сувдан фойдаланиш манбаларини ҳисобга олган ҳолда яйловлар алмашинишини йўлга қўйиш орқали яйловлардан оқилона фойдаланиш;
  • қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш ҳолатини баҳолаш ва унинг натижаси бўйича хулосани шакллантириш.
  • Яйловлардан оқилона фойдаланиш қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:
  • яйловлар алмашиниши ва сувдан фойдаланиш манбаларини ҳисобга олган ҳолда яйловлардан фойдаланиш;
  • яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаларини белгилаш, яйловлар алмашинишини таъминлаш ва юритиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ умумий яйлов майдони бўйича аниқланган энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш меъёрини таъминлаш;
  • яйловлар алмашиниши режасига мувофиқ яйловлардан фойдаланиш;
  • яйловларнинг қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетишининг олдини олиш бўйича тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан, ерларни бегона ўтлар ва бутасимон дарахтлар қоплашига ҳамда маиший ва ишлаб чиқариш чиқиндилари билан ифлосланишига йўл қўймаслик.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Меҳнати самарали деб топилган тиббиёт ходимларига устама тўланади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:58

    Меҳнати самарали деб топилган тиббиёт ходимларига устама тўланади

    Жорий йилда шифокор қабулига навбатни тўлиқ электрон шаклга ўтказиш режалаштирилмоқда.

    'Ўзбекистонда АИ-80 бензини сотуви 2025 йилда чекланиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:37

    Ўзбекистонда АИ-80 бензини сотуви 2025 йилда чекланиши мумкин

    Бу ҳақда 2025 йилги Давлат дастури лойиҳасида акс этган.

    'Ўзбекистон шаҳарларидан қўшни давлатларга автобуслар ҳаракатини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:27

    Ўзбекистон шаҳарларидан қўшни давлатларга автобуслар ҳаракатини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда

    Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия ва Хитойга автобус орқали бориш мумкин бўлади.

    'Тошкент ҳайвонот боғидаги жирафа нобуд бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:22

    Тошкент ҳайвонот боғидаги жирафа нобуд бўлди

    Жирафанинг ўлимига ошқозон буралиши сабаб бўлган.

    'Бугундан Ўзбекистонда ҳарорат секин кўтарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:12

    Бугундан Ўзбекистонда ҳарорат секин кўтарилади

    Айрим ҳудудларда туман тушиши мумкин.

    '2025 йилги Давлат дастури лойиҳаси муҳокамага қўйилди'ning rasmi

    Жамият 08.01.2025 21:28

    2025 йилги Давлат дастури лойиҳаси муҳокамага қўйилди

    Лойиҳа 2025 йил 22 январга қадар кенг жамоатчилик ва экспертлик муҳокамаларидан ўтказилади.