Ижтимоий тармоқларда куни кеча Kia Bukhara автосалонини рекламасига Ўзбекистонда камсонли бўлган субтропик ёввойи жонивордан фойдаланилган видео тарқалди. Бу видео ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларнинг эътирозига сабаб бўлди.
Ҳолат бўйича Бухоро вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати муносабат билдирди.
"Ҳозирда субтропик ёввойи илон қаердан келган. Ким олиб келган. Рухсатномаси борми, агар илон эгасини рухсати бўлса, қандай шароитда илонни сақламоқда каби ҳолатлар Бухоро вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан ўрганилмоқда.
Ўрганиш якуни бўйича қўшимча маълумот тақдим этамиз", - дейилади хабарда.