АсосийЖамият

Ижтимоий карта кимларга берилади ва қаердан олиш мумкин?

2024 йилнинг декабрь ойидан бошлаб янги тайинланган 9 турдаги ижтимоий тўловлар олувчи шахсларга тақдим этилмоқда.

'Ижтимоий карта кимларга берилади ва қаердан олиш мумкин?'ning rasmi

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида фуқаролар ижтимоий картадан фойдаланишни бошлагани хабар қилганди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ушбу картага оид саволлар ва маълумотлар кўпайиб бораётганини инобатга олиб, энг муҳимларини аниқлаштириб ўтди.

Ижтимоий карта тажриба-синов босқичида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида жорий этилди.

Бунда, ижтимоий карта 2024 йилнинг декабрь ойидан бошлаб янги тайинланган 9 турдаги ижтимоий тўловлар олувчи шахсларга тақдим этилмоқда. Ушбу шахсларга ижтимоий карталар бепул берилади ва дастлаб тўлов воситаси (банк картаси) функциясини бажаради.

2024 йил 1 декабрдан бошлаб қуйидаги тўловлар ижтимоий карта орқали тўлаб берилмоқда:

  • кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси;
  • кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам;
  • ёшга доир нафақа;
  • ногиронлик нафақаси;
  • ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳар ойлик моддий ёрдам;
  • ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақалари;
  • ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаётган оналар учун нафақа;
  • протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари хариди учун ваучер;
  • боқувчисини йўқотганлик нафақаси.

2025 йил 1 апрелдан бошлаб ушбу ҳудудлар (Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида) бўйича яна қўшимча 2 турдаги ижтимоий тўловлар, яъни ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ҳамда “Саховат ва кўмак”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари ҳисобидан тўланадиган бир марталик моддий ёрдамлар ижтимоий карта орқали тўлаб берилади.

Ижтимоий карта қуйидаги тоифадаги шахсларга бепул берилади:

  • Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар (шахслар);
  • “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилалар;
  • кўп болали оилаларнинг аъзолари;
  • ногиронлиги бўлган шахслар;
  • ўзгалар парваришига муҳтож шахслар бўлган ёлғиз яшовчи ва ёлғиз кексалар;
  • ўзгалар парваришига муҳтож шахслар парвариши билан банд бўлган шахслар;
  • етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;
  • васийлар (ҳомийлар), тутинган ота-оналар;
  • муомалага лаёқатсиз шахслар;
  • муомала лаёқати чекланган шахслар;
  • муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган шахсларнинг қонуний вакиллари;
  • пенсионерлар;
  • давлат бюджети маблағлари ҳисобидан стипендия тўланаётган талабалар;
  • давлат бюджети маблағлари ҳисобидан стипендия тўланаётган ўқувчилар (тингловчилар);
  • шаҳар йўловчи транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга.

Ижтимоий карта функциялари босқичма-босқич кенгайтириб борилади

2025 йилнинг 1 апрелидан бошлаб транспорт картаси ва имтиёзли транспорт картаси функцияларини ҳам бажаради. Яъни жамоат транспортида имтиёзли ёки бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар, белгиланган имтиёзли ёки бепул тарифдан фойдаланган ҳолда, имтиёзга эга бўлмаган шахслар умумбелгиланган транспорт тарифларида транспортдан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Ушбу функцияни жорий этиш мақсадида тегишли ахборот тизимларини интеграция қилиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Тажриба синов босқичида ижтимоий карта очиш учун электрон аризалар “Инсон” ижтимоий хизматлари марказлари орқали қабул қилинмоқда. Кейинчалик фуқаролар Ягона давлат интерактив хизматлари портали, “Ижтимоий карта” мобил иловаси орқали ҳамда ижтимоий карта бўйича белгиланган Молиявий агентларнинг бўлинмалари (АТ “Халқ банки”, АТ “Алоқабанк” ) орқали мурожаат этишлари мумкин бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ёввойи ҳайвонларни сақлаганлик учун жавобгарлик белгиланди'ning rasmi

    Жамият 17.01.2025 20:31

    Ёввойи ҳайвонларни сақлаганлик учун жавобгарлик белгиланди

    Президент томонидан имзоланган Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

    'Инсофсиз ижрочилар реестри шакллантирилади'ning rasmi

    Жамият 17.01.2025 20:03

    Инсофсиз ижрочилар реестри шакллантирилади

    Бу ҳақдаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

    '"Барча ташқи ёзувлар ва эълонлар ўзбек тилида бўлиши керак"'ning rasmi

    Жамият 17.01.2025 19:49

    "Барча ташқи ёзувлар ва эълонлар ўзбек тилида бўлиши керак"

    Алишер Қодиров "Миллий тикланиш" партиясида "Ташқи ёзувлар тўғрисида"ги қонун лойиҳаси устида иш бошланганлиги маълум қилди.

    'Ўқув муассасалари ошхоналари электрон аукцион орқали ижарага берилади'ning rasmi

    Жамият 17.01.2025 17:15

    Ўқув муассасалари ошхоналари электрон аукцион орқали ижарага берилади

    Ижарачилар талабларга жавоб беришини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаларини илова қилади.

    'Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги ёндашувлар асосида камбағалликни қисқартиришга оид чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди'ning rasmi

    Жамият 17.01.2025 17:01

    Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги ёндашувлар асосида камбағалликни қисқартиришга оид чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди

    Жорий йил 5 миллион 200 минг фуқаронинг бандлигини таъминлаш ва 1,5 миллион аҳолини камбағалликдан чиқариш мақсад қилинган.

    'Долларнинг расмий курси яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 17.01.2025 16:46

    Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.