Қозоғистоннинг бир қатор вилоятларида картошка нархининг кескин ўсиши фонида ҳукумат сабзавот маҳсулотларини бошқа давлатларга экспорт қилишни олти ойга чеклашга қарор қилди, деб ёзади Tengrinews.kz.
Ҳукумат матбуот хизмати хабарига кўра, Бош вазир топшириғига кўра Қишлоқ хўжалиги, савдо ва интеграция вазирликлари мамлакат картошка бозоридаги вазиятни доимий равишда кузатиб бормоқда.
“Ўтган ҳафтада қўшни давлатлар, хусусан, Ўзбекистон томонидан талабнинг ортиши ва экспорт нархларининг юқорилиги туфайли картошка экспорти 1,5 баробар ошиб, 411 минг тоннадан 605 минг тоннага етди. Экспортга йўналтирилган ишлаб чиқарувчилар учун нархларнинг кескин ўсиши (170 дан 270 тенгегача)", - деди ҳукумат.
Ички бозорда картошка нархини барқарорлаштириш мақсадида 18 январь куни бўлиб ўтган Савдо фаолияти бўйича идоралараро комиссия йиғилишида картошкани бошқа давлатларга экспорт қилишни 6 ой муддатга чеклаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
“Ушбу чора ЕОИ мамлакатларига тааллуқли эмас, бироқ бу йўналишдаги экспорт назорат қилинади, аммо мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда экспорт учун фитосанитария сертификатларини бериш 16 январдан тўлиқ тўхтатилди”, — дея тушунтирди ҳукумат.