- Кечқурун 7-8 соат ухлашга одатланинг. Шунда кундузи ҳолсизлик кузатилмайди.
- Телевизор томоша қилганда, компьютерда ишлаганда ёки газета ўқиётганингизда ўтирган ҳолатда бўлинг. Ёстиққа суяниш ёки каравотга ётган кўйи бирор машғулот билан банд бўлиш тавсия этилмайди.
- Кун бўйи уйқусраб юрадиганлар ҳар кун бир вақтда ухлашга одатланишлари лозим.
- Уйқу билан боғлиқ муаммолар безовта қилганда кечки овқатдан сўнг қаҳва ичиш тавсия этилмайди. Шунингдек, мева шарбатлари ва музқаймоқ ҳам. Бўлмаса, эртасига турли муаммолар юзага келиши мумкин.
- Ҳар қандай жисмоний машқларни ухлашдан 2 соат олдин бажариш керак. Уйқу олдидан ҳатто енгил машқлар ҳам тавсия этилмайди. Акс ҳолда организмдаги алмашинув жараёнлари фаоллашиб, уйқусизликни келтириб чиқаради.
- Эрталаб контраст душ қабул қилинг. Аввал илиқ, кейин совуқроқ сувда чўмилиш организм тонусини оширади ва тетиклик улашади.
- Бироз мудраб олай деган сўзни унутинг. Толиққан организмингиз уйқу ҳолатига кириб олгач, истайсизми-йўқми, ундан воз кечишни истамайди. Қарабсизки, кундузи 10-15 дақиқалик уйқу ланжлик билан давом этади.
10.12.2016 05:58





