АсосийSUG'DIYONA

«Алдамадим, севдим сени...» ёлғон ҳақида 10 та ҳақиқат

  1. Табиатан ёлғончи кишилар тушкунликка тушганларида руҳан тетик пайтига қараганда рост гапиришаркан. Аммо ҳаммаси изига тушиб кетгач, яна қулоғингизга лағмон илишда давом этишаркан!
  2. Доимо ёлғон гапирувчилар Мюнхаузен синдоромига йўлиққан бўлишади. Нимаям дердик, дардингизга даво берсин!
  3. «Мен ҳеч қачон ҳеч кимни алдамаганман» деган ростгўй ўртача олтмиш ёшигача камида 88 марта ёлғон гапирган бўлади. Буниси 89-си-да!
  4. Ўртача 44% вазиятларда киши алдаганини тан оларкан.
  5.  Кунига 81% киши безарар ёлғон ишлатаркан. «Сиз бўлмасангиз, нима қилардим-а? Яхшиям борсиз!» деган мақтовлар шулар жумласидан-да!
  6. Инсонлар 44%и тўқима воқеаларни жудаям қизиқиб тинглашаркан. «Алда мени, алдагани ўзим яхши» деганлари шу бўлса керак?!
  7. Кимнидир хафа қилишни истамагани учун ростини айтмайдиганлар 65%ни ташкил қиларкан. Кам бўлманглар-эй!
  8. Энг оммабоп учта ёлғон: «Менда ҳаммаси жойида», «Мен сизни жуда яхши кўраман», «Йўға, сиз умуман семизмассиз!» Нима қиламиз энди, қулоққа ёққандан кейин чидаймиз-да!
  9. Биринчи учрашувга чиққан йигитларнинг деярли барчаси ёлғон гапираркан. 28 %и даромади ҳақида ошириб-тошириб айтаркан. Қизларжонлар, «Ойни олиб бераман» деган ваъдаларга кўпам учаверманг!
  10. 68% аёллар ўзи билан боғлиқ маълумотларни ҳақида рост сўзлашмаскан. «Вой-вуй, алдоқчи экансизлар-да» дейишга шошманг! Нима бўлибди, масалан, ёшимиз, янги либосимизнинг нархи, турмуш ўртоғимиз туғилган кунимизга совға қилган тилла ҳақида эртак тўқисак?..
  11. Аммо, лекин, бироқ... Азиз эркаклар, сизлар биздан кўра алдоқчироқсизлар. Биз кунига уч марта нима учундир кимнидир алдашимиз мумкин. Сизлар эса кунига 5 марта ёлғонга тўн кийдирасизлар. Тан олаверинглар!
  12. Аёлларнинг 61%и «Кўринишим қанақа?» деган саволга эркаклар томонидан берилган жавобларга ишонмас экан.

Бошқа янгиликлар