АсосийSalomatlik

Дори-дармонсиз бош оғриғини енгамиз!

  • Кутилмаганда бошингиз оғриб қолса, хона ҳароратигача илитилган 1 стакан сув ичинг. Организмдаги сувсизланиш туфайли бош соҳасида оғриқ қўзғалиши мумкин.
  • Кофеин ҳам бош оғриғида асқатади. Аммо қон босими юқори бўлганлар учун бир финжон қаҳва кифоя.
  • Узум, олхўри ёки клюква таркибида яллиғланишга қарши бирикмалар ҳамда антиоксидантлар бор. Оғриқ кузатилганида бир шингил узум, бир ҳовуч олхўри ёки клюква мевасидан ейиш, ҳудди оғриқсизлантирувчи препарат қабул қилишдек таъсир қилади.
  • Баъзан бошдаги оғриқ қонда қанд миқдорининг камайиб кетгани сабабли ҳам юз бериши мумкин. Бунда сизга бир ўрам аччиқ шоколад ёки бир ликопча сули ёрмасидан тайёрланган егулик ёрдам беради.
  • В 12 витаминига бой бўлган кўкатлар толиқиш асоратида келиб чиқадиган бош оғриғига даво саналади. Барра кўкатлардан салат тайёрлаб, кунора истеъмол қилсангиз бош оғриғи безовта қилмайди.
  • Бодринг ва тарвуз ўзида суюқлик миқдорини мужассам этган полиз экинлари ҳисобланади. Оғриқ юзага келганида иккита бодринг ёки бир тилим тарвуз айни муддао.
  • Кескин бош оғриғида нам сочиқни энса соҳасига қўйиб, 8-9 дақиқа ушлаб туриш фойда бериши мумкин. Муолажадан сўнг бўйиннинг бош билан туташган қисмини енгил уқалаш лозим. 

Бошқа янгиликлар