АсосийЖамият

Энди шаҳарсозлик ҳужжатлари экологик жиҳатдан баҳоланади

Сенат атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича қонун лойиҳасини тасдиқлади

'Энди шаҳарсозлик ҳужжатлари экологик жиҳатдан баҳоланади'ning rasmi

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида “Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.

 Янги таҳрирдаги Қонунда қуйидагилар ўз аксини топмоқда:

 1. “Электрон ҳукумат” принципларига асосан атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг ҳуқуқий асослари белгилаб берилмоқда. Ушбу механизм тадбиркорлик субъектлари учун экологик экспертизага оид материалларни онлайн тарзда тақдим этиш ва экологик экспертизаси хулосаларини олиш имкониятини беради.

2. Янги таҳрирдаги Қонун халқаро амалиётдан келиб чиққан ҳолда стратегик экологик баҳолаш институтини амалда жорий этишнинг ҳуқуқий нормалари билан тўлдирилмоқда. Бу ўз навбатида бугунги кунга қадар экологик экспертизаси объекти сифатида рўёбга чиқарилмаган давлат дастурлари, консепциялари, шаҳарсозлик ҳужжатлари каби стратегик ҳужжатларини экологик баҳолаш орқали фаолиятнинг экологик оқибатларини олдиндан аниқлаш, баҳолаш ва олдини олиш имкониятини яратади.

3. Давлат экологик экспертизаси хулосаларининг холислиги ва асосланганлигини таъминлаш, экспертиза бўлинмаларига келиб тушган мурожаатларни коъриб чиқиш, шунингдек, экспертизани ўтказиш билан боғлиқ муаммоли ва баҳсли масалаларни ҳал этиш учун доимий фаолият юритувчи Экспертлар кенгаши ташкил этилмоқда.

Давлат экологик экспертизасини ўтказишга эксперт ва мутахассисларни жалб этиш ўрнига ушбу масалаларни Коллегиал равишда кўриб чиқиш ва ҳал этиш имкониятларини яратади ҳамда экологик экспертиза хулосаларининг шаффофлигини таъминлайди.

4. Экологик экспертиза объектлари атроф муҳитга таъсир даражаси бўйича учта тоифага ажратилиши натижасида атроф-муҳитга локал таъсир кўрсатувчи тўртинчи тоифа объектлари рўйхатдан чиқарилмоқда. Бу эса минглаб кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқулайликларни, бюрократик тўсиқларни камайтиради, вақт ва харажатларни қисқартиради.

5. Экологик экспертизадан ўтказиш муддатлари қайта кўриб чиқилмоқда, бу эса ўз навбатида тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун қулайликлар яратади.

6. Лойиҳа ишлаб чиқувчи ташкилотларга нисбатан малака сертификатини жорий этиш ва ташкилотларнинг рейтингини шакллантиришнинг ҳуқуқий асослари белгиланмоқда.

Бу ўз навбатида сифатсиз, экологик нормаларга зид бўлган ҳужжатларни тайёрлашнинг олдини олади ва тадбиркорлик субъектларининг ортиқча вақтини ҳамда молиявий харажатларининг камайишига, лойиҳа ишлаб чиқувчи ташкилотларнинг масъулиятини ва жавобгарлигини оширишга хизмат қилади.

7. Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш жараёнларига жамоатчиликни кенг жалб этиш, хусусан, жамоатчилик экологик экспертизаси ҳамда жамоатчилик эшитувини ўтказиш тартибларини белгилаш бўйича алоҳида нормалар киритилмоқда.

Қонун фуқароларнинг қулай атроф-муҳитга ҳамда унинг ҳолати тўғрисида ишончли ахборотга эга боълиш ҳуқуқларини таъминлаб, шаҳарсозлик ҳужжатлари лойиҳаларини жамоатчилик муҳоҳамасидан ўтказишнинг ҳуқуқий асосларини яратади. Шунингдек, давлат экологик экспертизаси институти иштирокчиларининг, хусусан, эколог-экспертларнинг масъулиятини оширишга ҳамда давлат экологик экспертизага тақдим этилаётган атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ҳужжатлари ва экологик нормативлар лойиҳалари сифатини оширишга хизмат қилади.

 Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

    Бошқа янгиликлар