Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман жиноят ишлари бўйича суди 203 кишига алдов йўли билан автокредит расмийлаштирган 6 нафар фуқарога нисбатан ҳукм чиқарилди. Бу ҳақда "Millar" кўрсатувида хабар берилди.
Таъкидланишича, бу эркаклар чет элдан автомобиллар олиб келиш ва сотиш учун фирма ташкил қилган. Улар фуқароларга ўз номига автокредитлар расмийлаштиргани учун 150−200 доллардан таклиф қилган. Машиналар келгач, кредитларни ўз номларига қайта расмийлаштириш ва мустақил равишда тўлашни ваъда беришган, аммо кейин жабрланувчиларни қарзлари билан қолдириб, ғойиб бўлишган.
Нафақахўр фуқаро кредитни қайтариш учун унинг картасидан ҳисобланган нафақаси ечиб олиниши бошланганда фирибгарлик ҳақида билиб қолганини айтди. Хабар қилинишича, ҳодиса оқибатида жами 62 миллиард сўм маблағ ўзлаштирилган.
Суд олти кишини айбдор деб топди. Гуруҳ раҳбари 9 йилга озодликдан маҳрум этилди, қолганлар ҳам озодликдан маҳрум қилиш жазосига тортилди, дейилади репортажда.