АсосийДунё

NATO'нинг Украинага кўрсатган ёрдами 2024 йилда 50 миллиард евродан ошди

Альянс аъзолари 40 миллиард евро миқдорида ҳарбий ёрдам беришни ваъда қилган эди.

'NATO'нинг Украинага кўрсатган ёрдами 2024 йилда 50 миллиард евродан ошди'ning rasmi

NATO Бош котиби Марк Рютте альянс аъзолари 2024 йилда Украинага хавфсизлик соҳасига 50 миллиард евродан ортиқ ёрдам берганини тасдиқлади. Бу ҳақда Шимолий Атлантика алянсининг матбуот котиби вазифасини вақтинча бажараётган Элисон Харт маълум қилган.

Маълум қилинтштча, Украинанинг NATO'даги ҳамкорлари июль ойида Вашингтонда бўлиб ўтган альянс саммитида олган мажбуриятларини ортиғи билан бажарган. Ўшанда улар 2024 йилда Украинага камида 40 миллиард евро миқдорида ҳарбий ёрдам беришни ваъда қилган эдилар. 

NATO Бош котиби маълумотларига кўра, якуний сумманинг ярмидан кўпи Европа иттифоқчилари ва Канада томонидан ажратилган.

13 феврал, пайшанба куни бўлиб ўтадиган алянс мудофаа вазирлари йиғилишидан олдин NATO'га аъзо давлатларга Украинага хавфсизлик соҳасида кўрсатилган ёрдам бўйича ҳисобот тақдим этилди.

    Бошқа янгиликлар