Фарғона вилояти Қўштепа туманида икки туп ноқонуний кесилган дарахт эвазига 223 туп дарахт экиб берилди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар берди
Маълум қилинишича, бир туп чинор ва бир туп тол дарахт С.М. томонидан ўзбошимчалик билан ҳеч қандай рухсатномасиз тагидан кесиб юборилган.
Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-модда 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тегишли тартибда жарима белгиланиб, ўсимлик дунёсига етказилган зарар ҳисобланган.
2 туп дарахтларни ноқонуний кесиб, ўсимлик дунёсига зарар етказган фуқаро “Ғиштмон” МФЙдаги маҳалла гузарига компенсация сифатида 23 туп павловния, 30 туп арча, 100 туп ток ҳамда 70 туп мевали, жами, 223 туп дарахт кўчатлари экиб берди.