Ижтимоий тармоқларда 19 февраль куни кечки пайт Фарғона вилоятида юз берган бахтсиз ҳодиса қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Тахминан, соат 22:30 да Охунбобоев ва Марғилон бекатлари оралиғида "Nexia 3" русумли енгил автомобил ҳаракатланиб келаётган поезд тагида қолган. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ матбуот хизмати хабар қилди.
Дастлабки маълумотларга қараганда, ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, поездни "илон изи" усулида айланиб ўтишга уринган.
Ҳодиса содир бўлган жойга транспортда хавфсизликни таъминлаш хизмати ходимлари ва темир йўл мутахассислари дарҳол етиб келишган ва воқеа тафсилотларини кўздан кечиришган. Енгил автомобиль ҳайдовчиси турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган бўлиб, ҳозирда унинг аҳволи аниқланмоқда.
Ҳозирча ҳодисанинг батафсил тафсилотлари ўрганиб чиқилмоқда.