АсосийСиёсат

Ўзбекистон Суринам билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни давлатларнинг БМТдаги доимий вакиллари имзолади.

'Ўзбекистон Суринам билан дипломатик муносабатлар ўрнатди'ning rasmi

Нью-Йоркда Ўзбекистон билан Суринам ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланди. Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни давлатларнинг БМТдаги доимий вакиллари имзолади.

Суринам Республикаси Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 158-давлат бўлди.

Суринам - Жанубий Американинг шимоли-шарқидаги давлат, ғарбда Гаяна Республикаси, шарқда Франсия Гвианаси, жанубда Бразилия билан чегарадош, шимолда Атлантика океани сувлари билан ювилади.

    Бошқа янгиликлар