АсосийСаломатлик

Поликлиникада неча турдаги таҳлиллар амалга оширилади?

Лабораториялардаги тиббий асбоб-ускуналар замон талабларига жавоб берадими?

'Поликлиникада неча турдаги таҳлиллар амалга оширилади?'ning rasmi

 Кейинги йилларда бу йўналишда катта ишлар рўёбга чиқарилди. Натижада яқингача саноқли таҳлиллар билан кифояланган ушбу лабораторияларда айни вақтда кўплаб таҳиллар ўтказилмоқда, дейди ССВ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, ҳозирги пайтда лабораториялпрда қуйидаги таҳлиллар қилинмоқда:

АЛТ (аланинтрансфереза ферменти);

АСТ (аспартатаминотрансфереза ферменти);  

 билирубин (умумий);

 билирубин (эркин);

 билирубин (боғланган);

қонда қанд миқдори;

холестерин;

 умумий оқсил;

 креатинин; 

 мочевина;

 ревмопроба (РФ);

СРБ (С реактив оқсили);

 АСЛ-О (антистрептолизин-О); 

 кальций;

 гепатит (В, С).

 Қолаверса, умумий қон ва сийдик, капрология (нажас таҳлили), қин суртмаси ва безгак таҳлиллари ўтказиб келиняпти.

мумий олганда, 20 турга яқин таҳлилларни шу ерда сифатли даражада амалга ошириш мумкин. 

 Бу ҳудуд аҳолисига катта қулайликлар яратди. Илгари одамлар айрим таҳлиллар учун бошқа ҳудудлардаги тиббиёт муассасасига қатнаган бўлса, эндиликда бунга зарурат қолмади. Энг асосий таҳлиллар шу ернинг ўзида бекаму кўст уддаланяпти.

 

    Бошқа янгиликлар