1

Бўлажак турмуш ўртоғингиз неча ёшда бўлиши керак?

СУҒДИЁНА 12.12.2016, 11:08
Теглар: Аёл, Оила, Бахт, SUGDIYONA, Қиз
Бўлажак турмуш ўртоғингиз неча ёшда бўлиши керак?

«Муҳаббат ёш танламайди», дейишади. Аммо бутун умр бирга яшашга аҳду паймон қиладиган кишингизнинг ҳаётий тажрибаси, дунёқараш истайсизми-йўқми, ёшига ҳам боғлиқ. Шунинг учун ўзингизга мос йигитни танлай туриб, бу муҳим омилни эътибордан четда қолдирманг. Бу борада эса мазкур тест сизга асқотса, ажаб эмас.

 

1. Кўнгил қўйганингиз билан муносабатларингиз борасида асосий маслаҳатчингиз ким?

А. Онам.

Б. Дугонам.

В. Бу масалада фақат ўзимга ишонаман.

2. Сизнингча романтик муносабатлар қанча давом этади?

А. 4 йил.

Б. 1 йил.

В. Агар икки тараф бирдек истаса, бутун умр давом этиши мумкин.

3. Ушбу воқеалардан қай бири энг романтик ва таъсирчан?

А. Фарзандларингизнинг дунёга келиши.

Б. Биринчи учрашув.

В. «Олтин тўй»ни нишонлаш.

4. Йигитларнинг қайси сифатига кўпроқ эътибор қаратасиз?

А. Бир сўзлилигига.

Б. Киришимли ва қувноқлигига.

В. Мен учун ҳаётий тажриба муҳим.

5. Дўстларингиз наздида сиз...

А. Ишончли ва садоқатли дўст.

Б. Эркин қуш.

В. Ўз ишини яхши билувчи мутахассис.

6. Бўш вақтингизни қандай ўтказасиз?  

А. Асосан ота-онам ва дугоналарим даврасида.

Б. Кино, театр, турли кечаларга бориб тураман.

В. Уйда яхши фильм томоша қиламан ёки китоб ўқийман.

7. Эркакларга нисбатан сира йўл қўйилмайдиган муносабат, бу...

А. Тарсаки тушуриш.

Б. Аниқ бирор нарса дейиш қийин, бари вазиятга боғлиқ.

В. Нима бўлганда ҳам нафсониятга тегувчи сўзлар билан хақоратлаш нотўғри.

8. Қайси фильмдаги бош қаҳрамонга ўхшашни истайсиз?

А. «Ишдаги ишқ».

Б. «Али бобо ва қирқ қароқчи».

В. «Қалбим чечаги».

 

Натижалар

А жавоб кўп бўлса: сиз оила қуришга жиддий ёндашувчи кишилардансиз. Жавобларингиздан ушбу муҳим қадамни қўйишга ҳам руҳан, ҳам маънан тайёр эканлигингизни билиб олиш мушкул эмас. Аммо бирор жиддий масалада қарор қабул қилишда атрофингиздагилар, ота-онангиз, дугоналарингизнинг фикрларини ҳам инобатга оласиз. Шунинг учун сиз ўзингиздан 5-8 ёш катта йигит билан оила қурсангиз, тинч-тотув яшашингиз эҳтимоли юқори.

 

Б жавоби устунлик қилса: жиддий муносабатлар ҳақида ўйлашга бироз эртароқ. Ахир оила қуриш инсон ҳаётидаги энг катта ҳодисалардан бири. Шунинг учун чуқур ўйлаб, сўнгра қарор қабул қилишингизни маслаҳат берамиз. Аслида сиз ўзингиз ва ундан нималарни исташингизни аниқлаб олинг. Ҳозирда жуфтингизни излаш босқичидасиз. Агар танлаган инсонингиз билан тенгдош бўлсангиз, оилада ўзаро рақобат муҳити шаклланишига тайёр туринг. 

 

В жавоб кўп бўлса: сиз учун ёшнинг аҳамияти йўқ. Ўзингиздан 2-3 ёш катта йигит билан севги ва садоқатга асосланган оила барпо этишингиз эҳтимоли юқори. Инсонларнинг ташқи кўринишидан кўра ички олами, садоқатлилигини муҳим деб ҳисоблайсиз. Ўзингизга жуфт танлашга жиддий киришганингиз боис, бошқаларга ҳам шундай талаб қўясиз. Ёнингизда суянган тоғингиз борлигини ҳис этиш сиз учун катта бахт. 

КАМОЛА тайёрлади.

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1