АсосийЖамият

Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази ташкил этилади

026 йил охиригача Тошкент шаҳридаги эксперимент натижалари, илғор хорижий тажриба ҳамда халқаро экспертларнинг хулосалари ва тавсиялари асосида “Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

'Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази ташкил этилади'ning rasmi

“Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-43-сон, 05.03.2025 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар берди.

Фармонга кўра, Кадастр агентлиги ҳузурида Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази ташкил этилади.

Шунингдек, қуйидагилар белгиланди:

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги – кўчмас мулкни оммавий баҳолаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи орган этиб;
Кадастр агентлиги – кўчмас мулкни оммавий баҳолаш соҳасида махсус ваколатли орган этиб;
Миллий марказ – кўчмас мулкни оммавий баҳолаш соҳасида ижро этувчи орган этиб.

 Оммавий баҳолаш тизимини норматив-ҳуқуқий ва услубий жиҳатдан таъминлаш учун “Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш услубиёти” белгиланган тартибда тасдиқланади.

 2026 йил охиригача Тошкент шаҳридаги эксперимент натижалари, илғор хорижий тажриба ҳамда халқаро экспертларнинг хулосалари ва тавсиялари асосида “Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

 2025 йил 1 ноябргача кўчмас мулкни оммавий баҳолаш услубиётига асосан қуйидагилар ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий этилади:

 ▪️“Кўчмас мулк бозори мониторинги” автоматлаштирилган ахборот тизими;
 ▪️“Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш” автоматлаштирилган ахборот тизими.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент Грузия Бош вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди'ning rasmi

    Жамият 05.03.2025 21:03

    Президент Грузия Бош вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

    Ўзбекистон Президенти Грузия билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини қайд этди.

    'Эртадан метан заправкалар босқичма-босқич очилади'ning rasmi

    Жамият 05.03.2025 20:20

    Эртадан метан заправкалар босқичма-босқич очилади

    Энергетика вазирлиги очилиш эртага Соат 9:00 дан бошланишини маълум қилади.

    'Шахснинг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит расмийлаштиришнинг олди олинади'ning rasmi

    Жамият 05.03.2025 18:40

    Шахснинг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит расмийлаштиришнинг олди олинади

    Қонун билан “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

    'Долларнинг расмий курси бироз тушди'ning rasmi

    Жамият 05.03.2025 16:26

    Долларнинг расмий курси бироз тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Исроил Ғазо сектори аҳолисини Рамазон ойида очдан ўлдирмоқчи'ning rasmi

    Жамият 05.03.2025 14:04

    Исроил Ғазо сектори аҳолисини Рамазон ойида очдан ўлдирмоқчи

    Исроилнинг Ғазо секторига гуманитар ёрдам киритилишини тўхтатиш қарори танқид қилинмоқда.

    'Европа Иттифоқини 800 миллиард еврога қайта қуроллантириш ва Украинага ёрдам бериш режаси тақдим этилди'ning rasmi

    Жамият 05.03.2025 13:01

    Европа Иттифоқини 800 миллиард еврога қайта қуроллантириш ва Украинага ёрдам бериш режаси тақдим этилди

    Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен Европа Иттифоқи давлатларига мудофаа харажатларини ўртача ЯИМнинг 1,5% га оширишни таклиф қилди.