АсосийSUG'DIYONA

Хиёнат ҳақида 10 та факт. Буни билишингиз шарт!

  • «Ҳаммасига генлар айбдор». АҚШлик олимлар эркакларнинг хиёнат қилишини тиббий нуқтаи назардан ўрганиб, айб аслида DR-D4 генида эканлигини маълум қилишди. Айнан мана шу ген бемаъни хаёлларга сабаб бўлар экан...
  • Интернет, уяли алоқа хизматлари ҳамда турли ёзишмаларга қизиқадиган эркакларда хиёнатга мойиллик бўлиши мумкин. Шуниси қизиқки, бу жараён эркак хоҳиши билан эмас, техника имкониятларининг антиқалиги сабаб рўй берармиш, гўёки...
  • Молиявий таъминланганлик, яъни чўнтаги қаппайган эркакларнинг айримларини қизиқарли саргузаштлар жалб қилади. «Пул бўлса, чангалда шўрва» дегандек...
  • Ўзига қарамаган, қомати кўнгилдагидек бўлмаган аёл хиёнатнинг яна бир сабаби эмиш. Болалар, уй-рўзғор, қозон-товоқ кичик елкасида бўлган аёлнинг кўзгу қаршисида кунини ўтказишга вақти йўқлиги билан ҳисоблашишса, яхши бўлармиди?
  • Оилавий ҳаётдан зерикиш ёки бир хилликдан тез чарчаш. Аслида эса бу шунчаки баҳона, холос.
  • Руҳий ва жинсий яқинликдан кўнгли тўлмаса ҳам эркак четдан «дардкаш» излар экан. Муболағага йўйманг-у, аммо буни ўзларидан билдик.
  • Эркакларнинг 42 фоизи хиёнат сабаб ҳеч нима йўқотилмайди, деб ҳисоблашса, 30 фоизи «Рафиқам мени кечиради», дея ўзини оқлайди. 15 фоизи учун хиёнат ажрашиш учун йўл. Фақат 10 фоизгина эркак бевафолигини ақлан тан оларкан.
  • Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг: Индонезияда эркак ва аёл хиёнати қамоқ жазосига тортилар экан.
  • Олимлар фикрича, IQ (ақлий салоҳият) даражаси юқори бўлган эркаклар хиёнатга чалғимайди. Аммо бу кўрсаткич паст бўлганларда акси бўлади.
  • «Онасининг эркаси» бўлган йигитлар ё тақдирига исён қилиб, ёки ота-онасига феълини кўрсатишни истаб, хотинига хиёнат қилиши мумкин. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар