АсосийSalomatlik

Кивининг 5 фойдали хусусияти

  1. Ушбу мева С витаминига бой. Ўртача катталикдаги киви таркибида 92,7 мг. аскорбин кислотаси мавжуд. С витамини кучли антиоксидант бўлиб, организмни тез толиқиб қолишдан асрайди, иммунитетни оширади, яллиғланиш ва мияга қон қуйилиши хавфини камайтиради.
  2. Киви таркибидаги В гуруҳи витаминлари, айниқса, В1 ва В2 асаб тизими фаолиятига ижобий таъсир этиб, жаҳлни жиловлашга ёрдам беради.
  3. Киви истеъмол қилиш камқонликнинг олдини олиб, оғиз ва кўз шиллиқ пардаларини ҳимоялайди. Бунга сабаб таркибидаги фолий кислотасидир. Ҳомиладорликка тайёргарлик ва ҳомиладорлик даврида аёлларга киви ейиш тавсия этилади.
  4. Соғлом одам кунига 3-4 гр. миқдорда калий моддасини қабул қилиш керак.  1 та киви эса ўзида 3 гр. калий моддасини жамлаган. Бу юрак-қон томирлари фаолияти учун фойдали бўлиб, гипертония, уйқучилик, шишлар ва мушаклар билан боғлиқ касалликлар кузатилганда фойдали.
  5. 100 гр. киви бир кунлик магнийга бўлган эҳтиёжингизни 50 фоизга қондиради. Ҳаво таъсиридаги организмдаги ўзгаришлар, тутқаноқ, асабийлик ҳолатларида айни муддао.

Бошқа янгиликлар