АсосийЖамият

Тўртта туман маҳаллаларда 12,6 млрд сўм маблағ ҳисобига 19 та трансформаторлар ўрнатилади

Мурожаатларнинг 182 таси ижобий ҳал этилди, муайян вақт ва маблағ талаб этадиган 115 та масаланинг ижроси назоратга олинди.

'Тўртта туман маҳаллаларда 12,6 млрд сўм маблағ ҳисобига 19 та трансформаторлар ўрнатилади'ning rasmi

 Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент Администрацияси, Халқ қабулхонасиҳамда масъул ташкилот ва идора раҳбарларидан ташкил топган Республика ишчи гуруҳи пойтахтҳудудларида аҳоли томонидан кўтарилаётган муаммоларни ҳал этиш, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш каби йўналишлардаги ишларга кўмаклашиш мақсадида ўз фаолиятини Тошкентда давом эттирди.

Президент маслаҳатчиси ўринбосари – Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги гуруҳ томонидан Тошкент шаҳар масъулларига аҳоли муаммоларини ўрганиш, сайёр қабуллар ташкил қилиш, уларда аниқланган муаммолар бўйича вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ечим топиш каби вазифаларнибажаришда қатор ишлар амалга оширилди.  

Жумладан, пойтахт аҳолиси билан ўтказилган мулоқотлар, аниқланган муаммоларнинг ечими бўйича кўрилган чораларнинг натижадорлигини ўрганиш, ечимини кутаётган  муаммоларни  ҳал  этиш мақсадида Республика ишчи гуруҳи ва туман ҳокимлари иштирокида оғир тоифадаги маҳаллаларда 30 дан зиёд сайёр қабуллар ўтказилиб,уларда 300 дан зиёд жамоавий масалалар кўриб чиқилди. Мурожаатларнинг 182 таси ижобий ҳал этилди, муайян вақт ва маблағ талаб этадиган 115 тамасаланинг ижроси назоратга олинди.

Мисол учун, 10 та оғир маҳалланинг электр таъминотини яхшилаш лойиҳаларининг манзилли рўйхати шакллантирилди ва тасдиқлаш учун Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига киритилиши таъминланди.

Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Бектемир ва Сергели туманларидаги маҳаллаларда 12,6 млрд сўм маблағ ҳисобига 19 та трансформаторлар ўрнатилади ва 47 км электр тармоқлари тортилади.

Мазкур рўйхат асосида ишларни бошлаш учун республика бюджетидан Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетга 3,8 млрд. сўм маблағлар ўтказиб берилиши таъминланди.

Шунингдек, Яшнобод туманидаги “Ҳилол” маҳалласида, Мирзо Улуғбек туманидаги “Ижодкор” маҳалласида, Сергели туманидаги “Зиёлилар” маҳалласида ичимлик сув тармоғи тортилди.

Пойтахт бўйлаб 800 кмдан зиёд лоток, ариқ ва зовурлари чиқиндилардан тозаланиб, 20 кмга яқинқисми бетонлаштирилди, 1,7 мингга яқин кўчалар чиқиндилардан тозаланди. Юздан зиёд қабристон ва зиёратгоҳлар обод қилинди.

Мисол учун, Яшнабод тумани “Маърифат” МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйларнинг атрофидаги лотоклар тозаланди.

Чилонзор тумани туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан, “Бунёдкор”, “Лутфий”, “Сўгалли ота” ва бошқа кўчалардаги ирригация лотоклари тошқин ҳолатини олдини олиш учун  тозаланмоқда.

Бундан ташқари, белгиланган режа-жадваллар асосида муборак  Рамазон ойида пойтахтбозорларини асосий турдаги истеъмол озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш, жойларда арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаларини ташкил қилиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардан хабар олиш, уларга ёрдам кўрсатиш, ифторлик дастурхонларини ёзиш кабиқатор ишлар амалга оширилди.

Ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан оғир 10  та маҳаллада 24 та арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилди.

Пойтахтнинг 12 та туманинг барча маҳалла ва кўчаларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларини тизимли ва манзилли ташкил этилиб, бугунги кунга қадар ташкил этилган 913 та акция ва ҳашарларда 72 мингдан ортиқ аҳоли вакиллари иштирок этди.Жами 3 мингга яқин ижтимоий соҳа объектлариатрофлари ободонлаштирилди.

Республика ишчи гуруҳи фаолияти давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар