АсосийЖАМИЯТ

Фарғонада икки Damas тўқнашди, икки киши жабрланди

Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида иккита Damas автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

'Фарғонада икки Damas тўқнашди, икки киши жабрланди'ning rasmi

Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, ҳодиса бугун, 23 июнь куни соат 16:00 ларда Д-094 “Олтиариқ–Водил” автомобиль йўлининг 34-километрида, Олтиариқ туманидаги “Белариқ” маҳалласи ҳудудида юз берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 1995 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги “Дамас” автомобили Олтиариқ маркази–Қизилтепа йўналишида ҳаракатланиб кетаётган вақтда қувиб ўтиш қоидасини бузиб, қарама-қарши ҳаракатланиш қисмига чиққан.

Натижада ушбу транспорт воситаси қарши томондан келаётган бошқа бир “Дамас” автомобили билан тўқнашган.

Ҳодиса оқибатида бир нафар ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи тан жароҳати олиб, шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар