АсосийДУНË

Россиянинг Свердловск вилоятида қуюн юз берди, ўнлаб уйлар вайрон бўлди

Табиий офат оқибатида 16 киши турли даражада жароҳат олган. Жабрланганлардан бири қўли синган ҳолда Нижний Тагил шаҳридаги шифохонага ётқизилган.

'Россиянинг Свердловск вилоятида қуюн юз берди, ўнлаб уйлар вайрон бўлди'ning rasmi

Россиянинг Свердловск вилоятида 22 июнь куни кечқурун кучли қуюн кузатилди. Табиий офат оқибатида ўнлаб уйлар зарар кўрган, камида 16 киши жароҳат олган.

Маълум қилинишича, қуюн дастлаб Малая Лая қишлоғида кузатилган. Кейинчалик у кучайиб, Кушва шаҳригача етиб борган. Энг катта зарар айнан шу ҳудудда қайд этилган.

Фавқулодда вазиятлар хизмати маълумотига кўра, аҳолиси 27 минг нафарга яқин бўлган Кушва шаҳрида 99 та хусусий уй шикастланган. Уларнинг 32 таси бутунлай вайрон бўлган.

Табиий офат оқибатида 16 киши турли даражада жароҳат олган. Жабрланганлардан бири қўли синган ҳолда Нижний Тагил шаҳридаги шифохонага ётқизилган.

Шунингдек, электр узатиш тармоқларига етказилган зарар туфайли бир неча минг истеъмолчи электр таъминотисиз қолган. Айрим ҳудудларда ичимлик суви таъминотида ҳам узилишлар кузатилган.

Хавфсизлик нуқтайи назаридан Кушва шаҳрида газ таъминоти вақтинча тўхтатилган. Ҳудудда фавқулодда ҳолат режими жорий этилган ва аҳоли учун вақтинча жойлаштириш пунктлари ташкил этилган.

Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, коммунал хизматлар офат оқибатларини бартараф этиш ишларини давом эттирмоқда. Шу муносабат билан аҳолидан кўчаларни тозалаш ишларида кўмаклашиш сўралган.

Метеорологлар эса бундай экстремал об-ҳаво ҳодисалари бошқа ҳудудларда ҳам кузатилиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Мутахассислар буни атмосферадаги экстремал жараёнлар сони ортиши билан изоҳламоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Францияда иссиқдан қочмоқчи бўлган 40 киши чўкиб кетди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 13:40

    Францияда иссиқдан қочмоқчи бўлган 40 киши чўкиб кетди

    Жазирама Европанинг бошқа давлатларига ҳам таъсир қилмоқда. Италияда 15 та шаҳар учун энг юқори даражадаги хавф эълон қилинган.

    'Тўлов хатида Ненси Гутри ўғирлаб кетилгандан кейин вафот этгани айтилган'ning rasmi

    ДУНË Бугун 10:33

    Тўлов хатида Ненси Гутри ўғирлаб кетилгандан кейин вафот этгани айтилган

    АҚШ оммавий ахборот воситалари манбаларига кўра, биринчиси уни озод қилиш учун миллионлаб биткоин талаб қилган, аммо иккинчиси унинг вафот этганини айтган.

    'АҚШ судьялари Трампнинг иккинчи президентлик муддатидаги қарорларини кескин танқид қилди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 04:50

    АҚШ судьялари Трампнинг иккинчи президентлик муддатидаги қарорларини кескин танқид қилди

    Айни пайтда Оқ уй танқидларни рад этмоқда. Иккинчи давр бошланганидан буён президент фармонлари ва бошқа қарорлар юзасидан 800 дан ортиқ даъво аризаси берилган.

    'Филиппиндаги мактабда юз берган отишмада уч нафар ўқувчи ҳалок бўлди'ning rasmi

    ДУНË 22.06.2026 11:04

    Филиппиндаги мактабда юз берган отишмада уч нафар ўқувчи ҳалок бўлди

    Маълум қилинишича, ҳодиса 22 июнь куни эрталаб Таклобан шаҳридаги San Jose National High School мактабида содир бўлган.

    'Андижон ҳокими Виктория Боня билан тушган суратини блогер Instagram’га жойлаштирди'ning rasmi

    ДУНË 22.06.2026 09:50

    Андижон ҳокими Виктория Боня билан тушган суратини блогер Instagram’га жойлаштирди

    21 июнь куни Янги Андижон шаҳрида “Янги Ўзбекистонни ёшлар қуради” шиори остида гала-концерт бўлиб ўтган.

    'Украина Россия ҳудудига юзлаб дронлар билан ҳужум қилди'ning rasmi

    ДУНË 22.06.2026 08:30

    Украина Россия ҳудудига юзлаб дронлар билан ҳужум қилди

    Воронеж вилояти раҳбари Александр Гусевнинг маълум қилишича, вилоят осмонида тун давомида 18 та учувчисиз учиш аппарати уриб туширилган.