АсосийДунё

Путинга Эрон билан дўстлик нима учун керак?

Россия Давлат Думаси Россия билан Эрон ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани ратификация қилди.

'Путинга Эрон билан дўстлик нима учун керак?'ning rasmi

Россия Давлат Думаси Россия билан Эрон ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани ратификация қилди. Бу ҳужжатда икки давлат мудофаа соҳасида ҳамкорликни кучайтириш ва разведка маълумотлари алмашинувини йўлга қўйиш ваъда қилинмоқда.

“Ушбу шартнома очиқ сиёсий сигнал. Бу ҳужжат шуни кўрсатадики, Туркия томонидан қўллаб-қувватланган Сурия мухолифлари мағлубиятга учраган Эроннинг Россияга таслим бўлишни истамаяпти ва Яқин Шарқдаги ўз ўйинларини давом эттирмоқчи”, – дейди “DW” шарҳловчиси Константин Эггерт.

Шунингдек, Эггерт Москва ва Теҳроннинг умумий манфаатлари кўплигини, Путин Эрон билан ҳамкорликни ўз манфаатларига мос деб ҳисоблашига тўхталган.

“Назарий жиҳатдан, бу шартнома бир неча жиҳатдан ъсовдагаъ сабаб бўлиши мумкин эди — масалан, АҚШ оккупация қилинган Украина ҳудудларини Россия деб тан олишга рози бўлса”, – дея тахмин қилади сиёсий шарҳловчи.

Бироқ, Эггерт Кремль учун асосий хавф – Эрон режимининг ўзгариши эканлигини очиқча тушунтирган.

“Агар Эрон ва АҚШ ўртасидаги Уммон музокаралари муваффақиятсиз якунланса, Доналд Трамп ҳамда Бинямин Нетаняху Эроннинг ҳарбий ва ядровий объектларига зарба беришга қарор қилса, Теҳрондаги режим буни кўтара олмаслиги мумкин”, – дейди сиёсатшунос.

Шунингдек, сиёсатчи агар Эрон ҳокимиятига мухолифат келадиган бўлса, у ҳолда Москва билан барча ҳамкорлик дастурлари музлатилишини айтган.

“АҚШнинг Эронга нисбатан “максимал босим” стратегияси амалга оширилса, Россия-Эрон ҳамкорлик шартномасининг умри узоқ бўлмаслиги эҳтимолдан холи эмас”, — дейди у.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп янги тариф сиёсати натижаларидан ҳафсаласи пир бўла бошлади'ning rasmi

    Дунё 13.04.2025 21:48

    Трамп янги тариф сиёсати натижаларидан ҳафсаласи пир бўла бошлади

    У мазкур масала билан шуғулланган маслаҳатчиларини ишдан бўшатмоқда.

    'Россия Украинага ракета ҳужуми уюштирди'ning rasmi

    Дунё 13.04.2025 17:08

    Россия Украинага ракета ҳужуми уюштирди

    Ҳужум оқибатида 21 киши ҳалок бўлган.

    'Араб давлатлари яна Ғазодаги вазиятни қоралаш билан чекланишди'ning rasmi

    Дунё 13.04.2025 12:32

    Араб давлатлари яна Ғазодаги вазиятни қоралаш билан чекланишди

    Туркиянинг Анталия шаҳрида араб давлатлари етакчилари дипломатик форум ўтказишди.

    'АҚШ ва Эрон ўртасидаги ядровий музокараларда ижобий силжиш кузатилмоқда'ning rasmi

    Дунё 13.04.2025 09:12

    АҚШ ва Эрон ўртасидаги ядровий музокараларда ижобий силжиш кузатилмоқда

    Икки давлат расмийлари Оманда муҳим ядровий музокаралар ўтказишди.

    'АҚШда самолёт йўлга қулаб тушди'ning rasmi

    Дунё 12.04.2025 21:45

    АҚШда самолёт йўлга қулаб тушди

    Ҳолат сабаби ва оқибатлари аниқланмоқда.

    'Россия коинотда уруш бошлаши мумкин'ning rasmi

    Дунё 12.04.2025 19:32

    Россия коинотда уруш бошлаши мумкин

    Россия сунъий йўлдошларга қарши фазода ядровий қуролдан фойдаланишни кўриб чиқмоқда.