Зарур масаллиқлар: 1 ст. сув, ярим ст. ўсимлик ёғи, 3 дона тухум, 1 ст. сметана, 100 гр. шакар, 3-4 ош қошиқ какао кукуни, 450 гр. қора шоколад, музлатилган олча меваси.
Тайёрлаш : 1). Сувга тухум, шакар ва ўсимлик ёғидан солиб, енгил кўпиртиринг. Какао ҳамда ун қўшиб, юмшоқ хамир ёоринг. Тайёр масаллиқни пишириқ қоғози солинган патнисга ёйиб, қиздирилган газ печида пишириб оласиз.
2). Ширинлик коржи тайёр бўлгач, бироз совутинг. Сўнг қўлда майдалаб, сметана билан аралаштиринг. Масаллиқдан ёнғоқ катталигида думалоқ зувала ясаб, ҳар бирининг орасига музлатилган мевадан қўйинг.
3). Шоколадни буғли ваннада эритиб, думалоқланган ширинлик устидан қуйиб чиқинг.
Тайёрлаш вақти: 40 дақиқа.