АсосийДунё

Эрон депутати Исроилни портлашда алоқадорликда айблади

Портда содир бўлган кучли портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони камида 40 нафарга етгани, жароҳатланганлар эса 1000 нафардан ошгани хабар қилинди.

'Эрон депутати Исроилни портлашда алоқадорликда айблади'ning rasmi

Эрон депутати Исроилни портлашда алоқадорликда айблади, ёнғинлар ҳануз давом этмоқда. 

Эроннинг Бандари Аббос портида содир бўлган кучли портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони камида 40 нафарга етгани, жароҳатланганлар эса 1000 нафардан ошгани хабар қилинди. Портлаш сабаблари ҳали аниқланмаган бўлса-да, Эрон парламенти аъзоси Муҳаммад Сирож бу фожиада Исроилни айблаб, контейнерларга портловчи моддалар жойлаштирилганини иддао қилди.

The Times of Israel нашрининг ёзишича, депутат мазкур даъволарини исботлайдиган далиллар келтирмаган.

Сирожнинг айтишича, портловчи моддалар юк манбасида ёки ташиш йўлида контейнерларга жойлаштирилган бўлиши мумкин. Портлаш камида тўртта нуқтада содир бўлган.

Исроил расмийлари бу айбловларни рад этди ва портлашга алоқаси йўқлигини билдирди. Исроил раҳбарияти ҳозирча расман изоҳ бермаган.

Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён жароҳатланганларни шифохонада зиёрат қилди ва воқеа жойини айланиб чиқди. Вилоят ҳокими уч кунлик мотам эълон қилди.

Портлаш портининг Шаҳид Ражеи қисмидан бошланган бўлиб, бир неча километр радиусдаги биноларнинг ойналари синган, контейнерлар ва товарлар катта зарар кўрган.

Ҳануз портда ёнғин тўлиқ ўчирилмаган, қутқарувчилар вайрона остида қолган жасадларни излашни давом эттирмоқда.

Порт расмийлари портлаш хавфли кимёвий моддалар сақланган омборхонада бошланган ёнғин оқибатида юзага келган бўлиши мумкинлигини билдиришди. Айрим манбалар портлашни ракета ёнилғисидаги натрий перхлорат моддаси билан боғлади. Аммо Эрон Мудофаа вазирлиги бу маълумотларни рад этди ва ҳарбий юк сақланганини инкор этди. Шундай бўлсада, портлаш пайтида кўтарилган қизғиш тусли тутун портлашда кимёвий моддалар иштирок этганини кўрсатган бўлиши мумкинлиги таъкидланди. Бу ҳолат 2020 йилдаги Бейрут портлашини эслатади.

                                         Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Хитой компанияларига АҚШ ва Исроил киберхавфсизлик дастурларидан фойдаланиш тақиқланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:09

    Хитой компанияларига АҚШ ва Исроил киберхавфсизлик дастурларидан фойдаланиш тақиқланди

    Пекин мазкур қарорни миллий хавфсизлик билан боғлиқ хавотирлар билан изоҳламоқда.

    'Таиландда йўловчи поезди устига кран қулаб тушди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:09

    Таиландда йўловчи поезди устига кран қулаб тушди

    Ҳодиса ортидан ўнлаб қурбонлар бор.

    'Эрондаги тартибсизликларда қарийб 2000 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:08

    Эрондаги тартибсизликларда қарийб 2000 киши ҳалок бўлди

    Эронда норозилик намойишлари бошланганидан бери хавфсизлик кучлари ва намойишчилар орасида катта қурбонлар қайд этилган.

    'Трамп Эрон билан савдо қилувчи давлатларга бож жорий қилди'ning rasmi

    Дунё 13.01.2026 09:12

    Трамп Эрон билан савдо қилувчи давлатларга бож жорий қилди

    Мамлакатнинг асосий савдо ҳамкорлари қаторига Ҳиндистон, Хитой ва Туркия киради.

    'Германия канцлери ва Ҳиндистон бош вазири варрак учирди'ning rasmi

    Дунё 13.01.2026 08:19

    Германия канцлери ва Ҳиндистон бош вазири варрак учирди

    Германия канцлери Фридрих Мерс Ҳиндистонга илк расмий ташрифи доирасида Бош вазир Нарендра Моди билан Халқаро варрак фестивалида иштирок этди.

    'АҚШ фуқароларини Эрондан чиқиб кетишга чақирди'ning rasmi

    Дунё 13.01.2026 04:13

    АҚШ фуқароларини Эрондан чиқиб кетишга чақирди

    АҚШ Давлат департаменти Эронда кучайиб бораётган норозилик намойишлари фонида мамлакатда бўлиб турган америкаликларни зудлик билан ҳудудни тарк этишга ундади.